Қондошлик

Ассалому алайкум! Мен доим шу қондош уруғчиликда қийналаман яни мени онам 3та ўғилдан кегин 1та қиз мени ва укамни онам кечроқ туққан биринчи рўзғоридан фарзанд кўрмасдан ажрашиб иккинчи рўзғоридан кўрган дадам билан зўрға 10 йил яшаган дадам ичарди ичиб келиб аямни урарди хуллас иккинчи рўзғори билан хам ажрашган ва биз аямни катта акасиникига келиб яшанганмиз шундан бошлаб тоғамлардикида тоғамдан уларди ўғилларидан калтак еб сўкиш эшитиб яшаганмиз онамни ва бизни уйдан неччи марта хайдашган лекин бизни борадигон жойимиз йўқлиги сабабли мажбур ўша уйда яшаганмиз кегин тоғам бизга уй олиб алохида қилиб чиқариб юборган ушандахам уйда иш бўлса хизмат бўлса ўзини ўғиллари туриб бизни чақирарди биз укам билан бориб қилиб юрардик кегин орадан вақт ўтиб ёшимиз катта бўлиб унақа сўкишлари бўлар бўлмасга чақириб хизматини қилдиришлари ёқмай қолди мана хозир мен 32га укам еса 29га кирдик хозиргача шу ахвол телефон қилади чиройли муомала қимеди доим сўкади алоқи узиб қўйели десак катта гунох мен яқинда уйландим келишди овқатланиб кетишди на хизмат бор на хол ахвол бор уларди хизматини қисез яхшисиз агар вақтим йўқ ишдаман хозир бормиман десез сиздан ёмони йўқ хуллас келишиб бўлмаяпти булар билан Нима қилсам бўлади устозлар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Иложи бўлса силаи раҳмни ҳам узманглар, ўзларингизни ҳам хорлатиб қўйманглар. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 12:11 | Савол-жавоблар | 173 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar