Ютукли уйин

Ассалому алайкум! Қайнотам анча йиллардан бери лоторея ўйнайди. Фарзандлари берган пулга ва пенсияларига дарров бориб лоторея опкелади. Қайнотам хам қайнонам хам 5 вақт намозни қолдирмасдан адо этишади. Энг ёмони хатто намозларида дуо қилиб сўрашаркан лотореядан ютуқ чиқишини. Қайнонамга ва эримга буни харомлигини уйда барака бўлмаслигини тушунтирдим фойдаси бўлмади. Фарзандларимга хам айнан ютуқли ўйини бор бўлган ширинликлардан, рўзғорга хам шу ютуқли ўйин махсулотларидан опкеладиган бўлди. Фарзандларимга бир икки марта шу ширинликлардан едирмаганим учун норози бўлишди. Саволим шуки рўзғорга шу махсулотлардан овқат пиширишим ва фарзандларим хам шу ширинликлардан ейиши харомми? Бу вазиятда қандай йўл тутай? Мани гапимга парво қилишмаяпти.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша маҳсулотлардан едираверинг. Аммо ютуқ чиқиб қолса, у ютуқни олиш жоиз эмас. Қайнотангизни бу ишдан қайтариш учун унга гапи ўтадиган бирор қариндошингиздан ёки ёши катта аҳли илмлардан ёрдам олинглар. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 12:21 | Савол-жавоблар | 159 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar