Скидка

Ассалому алайкум! Ман бир фирмада ишлиман яни ойлик оламан ушбу фирма менга сотилган махсулотга чегирма беришга ваколат берган лекин ушбу махсулотни чегирмасиз сотсам хам максимал скидка берсам хам бир хил ойлик оламан рахбарларга скидкадан тежалган пулни мукофот қилиш хақида таклиф берганимизда кейин корамиз дейишди ва бошқа бу гап мухокама қилинмиди. Шу холатларда харидор доим максимал скидка олишга харакат қилади ва пул таклиф қилишади мен шу холатда улардан пул олиш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас. Сиз вазифангиз бўлган ишга пул олган бўлиб қоласиз. Бу эса пора бўлади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 13:36 | Савол-жавоблар | 165 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar