Ақиқада сўйилган жонлиқ гўштинини оғирлиги ўлчанмаслик тўғрисида

Ассалому алайкум! Ўғлимга ақиқага жонлиқ сўйган вақтимда қассоб шундай деган эдим гўштларни бир хил оғирликда тортиб тарқатилик деган эдим. У эса менга бундай қилиб бўлмаслигини бу масалани мен имом домладан сўраганман деган эди. Ўзи гўштлани бир хилде қилиб тақсимлаб берган биз уни тарқатганмиз. Шундай гаплар борми шариятимизда?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тарқатиш яхши амал, аммо тенг атқсимлаш жоиз эмас деган гап йўқ. Тенгликни чамаласа, вазнини ўлчаб тақсимласа бўлади. عَنْ سَلَمَةَ بْنِ الْأَكْوَعِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ ضَحَّى مِنْكُمْ فَلَا يُصْبِحَنَّ بَعْدَ ثَالِثَةٍ وَفِي بَيْتِهِ مِنْهُ شَيْءٌ، فَلَمَّا كَانَ الْعَامُ الْمُقْبِلُ قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ، نَفْعَلُ كَمَا فَعَلْنَا فِي الْعَامِ الْمَاضِي؟ قَالَ: كُلُوا وَأَطْعِمُوا وَادَّخِرُوا، فَإِنَّ ذَلِكَ الْعَامَ كَانَ بِالنَّاسِ جَهْدٌ فَأَرَدْتُ أَنْ تُعِينُوا فِيهَا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَاللهُ أَعْلَمُ.Салама ибн ал-Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қурбонлик қилса, учинчи кундан кейин уйидан ундан бирор нарса бўлган ҳолида тонг отдирмасин», дедилар. Келаси йили бўлганда: «Эй, Аллоҳнинг Расули, ўтган йили қилганимиздек қилайликми?» дейилди. У зот: «Енглар! Таомлантиринглар! Сақлаб қўйинглар! У йили одамлар қийинчиликда эдилар. Уларга ёрдам беришингизни хоҳлаган эдим», дедилар». Бешовлари ривоят қилган.
Шарҳ: Демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонлар очарчилик туфайли қийинчиликка дучор бўлган йиллари қурбонликнинг гўштини уч кундан ортиқ сақлаб туришни ман қилганлар. Мазкур ҳолат ўтиб тўқчилик бўлганда эса, ҳам ўзлари еб, ҳам ўзгаларга бериб, ҳам сақлаб қўйишга рухсат берганлар.
Ушбу ҳадиси шарифга биноан, уламоларимиз, оддий ҳолатларда Қурбонликнинг гўштини учга бўлиб, бир қисмини егани, иккинчи қисмини камбағалларга бергани, учинчи қисмини сақлаб қўйгани яхши, дейдилар.
Муҳтожлар кўпайганда эса, уларнинг риоясини қилиш зарурдир. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 12:43 | Савол-жавоблар | 147 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar