Юз пардози
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймАссалому алайкум!Аллоҳ таоло хайри ишларингизда Ўзи мададкор бўлсин.Сизга қуйидаги савол билан мурожаат қилишга изн бергайсиз:Аёл кишининг табиатида зийнатланиш, пардоз қилишга бўлган мойиллик бор деб биламан. Балки Аллоҳ таоло уларнинг фитратига буни Ўзи жо қилгандир.Мен яқинда оила қурдим. Мен ва аёлим ҳаёт тарзимизнинг имкон қадар Исломга мувофиқ бўлишини хоҳлаймиз. Исломда аёл кишига юзини очиб юришга рухсат берилган. Тақво юзасидан ёпиб юриш аёл кишининг ихтиёрида. Лекин ҳозирда бу ҳолат мушкулроқ бўлиб қолган. Аёлимда ҳам кўп аёллар қатори пордозланишга истак-хоҳиш бор. Қуръони каримда эр кишилар аёлларга раҳбарлиги айтилган. Аллоҳ таоло ўзингиз ва аҳлингизни Жаҳннамдан сақланг деб буюрган. Шунинг учун аёлимнинг Шариатимизга мувофиқ бўлишига ўзимни масъул деб биламан. Аёл киши ҳам ҳар хир шароитда бўлади: уйда маҳрамлари орасида; бирор ҳожати билан кўчага чиқади; эркак аёл аралаш бўладиган тўй-маросимларга бориши бор. Бегоналар кўзи тушиши мумкин бўлган жойларда кийининшда , албатта, Шариат кўрсатмаларига амал қиламиз. Лекин мен юз пардозидаги Шариатимиз мезонларини яхши билмайман. Сиздан илтимосимиз, бизга аёл кишининг юқорида кўрсатилгани каби ҳолатларда юз пардозидаги Шариатимиз кўрсатмаларини батафсил тушунтириб берсангиз.Жавонгиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ сизни яхшилик билан мукофатласин.Илм ва тақвода юқори даражалар ато қилсин.Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
وعليكم السلام ورحمةاللهАввалам бор қурган оилангиз муборак бўлсин!Жуда ҳам муҳим масала ҳақида сўрабсиз. Яқинда талабимга биноан "Либослар ва зийнат фиқҳи" деган китобни келтириб беришди. Бу китоб араб тилида, ўқиб, ўрганиш ва таржима қилишга бир оз муддат керак бўлади, шу китоб ичида сиз сўраган нарсалар бор, иншаоллоҳ, секин аста сайтимизга қўйиб бориш ниятидамиз. Унгача айтадиган гапим, шариатдаги умумий қоида аёллар либоси ва зийнати ила номаҳрам кишини эътиборини ўзига жалб этмаслиги лозим. Маҳрамлари олдида зийнатланишга руҳсат берилган. Албатта шариатдаги зийнатланишни чегаралари бор, Аллоҳ изни ила бу ҳақида тез орада батафсил гаплашамиз.
30 Апрел 2022, 03:56 | Савол-жавоблар | 179 | Аёлларга оид масалалар