Ақийдавий савол

Ассалому алайкум! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг раҳимаҳуллоҳнинг ,, Қуърон илмлари " номли китобининг 400 бетида қуйидаги ҳадис келтирилган: Таёлисий, Имом Аҳмад, Имом Термизий, Ибн Можа, Ибн Жарир Ибн Мунзир ҳамда Байҳақий Абу Разин Уқайлийдан ривоят қиладилар: ,, Биз Эй Аллоҳнинг расули, Аллоҳ таоло осмонлару ерни яратишдан олдин қаерда эди? " деб сўрадик.Бас, у зот : ,,У аъло деган жойда эди.Остида ҳам, устида ҳам ҳаво йўқ эди.Сўнг Аршини сув устига халқ қилди, " дедилар. Савол бу ҳадисдаги аъло деган жой нима ва қаер?Биз мотуридийлар Аллоҳ таоло бирор жойда эмас деб эътиқод қиламиз. Биз мотуридийлар бу ҳадисга қандай муносабатда бўлишимиз керак?Шу ҳадисни батафсил бизни мотуридийлик ақидаси бўйича шарҳлаб берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ушбу китобда "аъло" деб келган ушбу лафз бошқа китобларда "аъмо", "аъма" шаклида ҳам ривоят қилинган. Имом Термизийнинг сунанларида ушбу лафзнинг маъноси ҳақида қуйидагича айтилган: "Аҳмад ибн Манеъ айтади: Язид ибн Ҳорун: "Аъмо" -  яъни, у билан бирор бир нарса йўқ эди." Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 12:43 | Савол-жавоблар | 159 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar