Ишни ўзгартириш

Ассалому алайкум! Хўжайним андижон шахар вилоят хокимиятида инвеститция бўлимида ишлайди. Прокуратурага худди шу бўлимга ишга таклиф қилишяпти. Прокуратурада ишлаш харом иш эмасми? Мен йўқ у ер яхши жой эмас деб айтсам халол ишлаш керак одам мен халол ишлайман деб жавоб берди. Ўзи намоз ўқийди. Хокимиятда 3.100.000 ойлик олади янги таклиф қилинаётган иш жойида ойлик маош баландроқ экан. Асосийси пулда барака бўлса бўлди десам инсон харакат қилиш керак ўсиш керак деяпти. Хокимиятда хам қинғир пул топиш йўлларидан фойдаланмайди, Аллоҳга шукур. Сизлар берган жавобга қараб иш жойини ўзгартирамиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар соҳани яхши билса ва ҳалол ишласа, ўтиш ёки ўтмаслик ўзининг ихтиёри. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 06:57 | Савол-жавоблар | 141 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar