Аи маркетинг

Ассалому алайкум! аи маркетин ҳақида қисқача. Бордим гаплашдим. Музорабага ўхшаш нарса экан, пул тикасиз фойда қанча бўлиши нотайин фақад улуш келишилган сизга 55 платформага 45. Сиз тиккан пулизни брендлар рекламасига сарфланар экан. Ошган фойдадан ажратилар экан. Бу ку тушунарли, аммо реферали ҳам бор экан. сиз таклиф қиласз таклиф қилган одамиз пулидан сизга фоиз берилади. 1. Таклиф қилмасдан ишлашим мумкинми. 2. Ҳолис менга нима маслаҳат берасиз, қори бўлмоқчиман харом ва шубҳали нарсадан қўрқаман, қилаверин ёки қилманг денг илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизни пулингизни бренд маҳсулотларга тикилса у маҳсулотлар ҳақида сизда тўлиқ маълумот борми?
Шариатимизда ёлғон гувоҳлик деган гуноҳ бор. Бунинг гуноҳи ўта ўта оғир. Ҳозирги сиз айтган интернетда пул ишлашнинг жуда кўпи қайсидир компанияларга одам йиғиш бўлади. Реклама қилиб бериш керак бўлади. Бу дегани ўша компанияни маҳсулотларига, иш фаолиятларига ва ҳалол ёки ҳаром эканлигига гувоҳлик беришдир. Мусулмон одам кўр-кўрона иш тутмаслиги керак. 10 центни деб дўзахдан жой сотиб олмаслик керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида бундан қаттиқ қайтарганлар.عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سُئِلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الْكَبَائِرِ، قَالَ: «الْإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ، وَقَتْلُ النَّفْسِ، وَشَهَادَةُ الزُّورِ». تَابَعَهُ غُنْدَرٌ وَأَبُو عَامِرٍ وَبَهْزٌ وَعَبْدُ الصَّمَدِ عَنْ شُعْبَةَАнас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан катта гуноҳлар ҳақида сўрашди. У зот: «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, одам ўлдириш ва ёлғон гувоҳлик бериш», дедилар». عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِي بَكْرَةَ، عَنْ أَبِيهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَلَا أُنَبِّئُكُمْ بِأَكْبَرِ الْكَبَائِرِ؟» قُلْنَا: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ. قَالَ: «الْإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ». وَكَانَ مُتَّكِئًا فَجَلَسَ فَقَالَ: «أَلَا وَقَوْلُ الزُّورِ وَشَهَادَةُ الزُّورِ، أَلَا وَقَوْلُ الزُّورِ وَشَهَادَةُ الزُّورِ». فَمَا زَالَ يَقُولُهَا حَتَّى قُلْتُ: لَا يَسْكُتُАбдурраҳмон ибн Абу Бакра отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳой! Сизларга кабираларнинг энг каттасини маълум қилайми?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули» дедик. «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш», дедилар. У зот суяниб ўтирган эдилар, ўтирдилар-да: «Ҳой, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик бериш ҳам! Ҳой, ёлғон сўз ва ёлғон гувоҳлик бериш ҳам!» дедилар. У зот буни айтавердилар, ҳатто тўхтамасалар керак, деб қолдим». ("Олтин силсила" китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 13:15 | Савол-жавоблар | 145 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar