Аккаунтлар савдоси

Ассалому алайкум! 1. Уйинлардаги аккаунт ва аккаунтдаги нарсаларни сотиш ёки сотиб олиш мумкинми? (Агар уйин қоидаси бўйича мумкин бўлса ёки мумкин бўлмаса) 2. Ижтимоий тармоқдаги (Инстаграм, Ютуб, телеграмм) каналлар ёки аккаунтлар сотиш ёки сотиб олиш мумкинми? 3. Агар баъзи бир ўйинлар ёки ижтимоий тармоқдаги аккаунт ва аккаунтдаги нарсаларни сотиб олиш ёки сотиш ушбу ўйинлар-тармоқларнинг эгалари томонидан тақиқланган бўлса, бу билан шуғилланиш мумкинми? Агар ушбу аккаунтни инсон ўз мехнати билан кучайтирган бўлса, лекин илова буни тақиқласа?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу нарсалар савдо қилинмайди, балки, бир тараф аккаунтга эгалик ҳуқуқидан воз кечади ва воз кечгани эвазига пул олади. Шундан сўнг, нариги тараф уни ўзига олиб фойдалана бошлайди. Шарти ҳалол нарсалар бўлсин. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 13:25 | Савол-жавоблар | 148 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar