Нике, Пума, Адидас, Кито

Ассалому алайкум! Мен оёқ кийимларга эмблема ишлаб чиқариш тсеҳида ишлайман. Кўпчилик одамлар келиб биздан эмблема буюртма қилишади ва аксар холларда дунёда танилган адидас, нике, пума, кито каби брендларни номини қўйиб беришимни сўрашади. Мени фикримча бу нарса нотўғри ва адолатдан эмас. Мен уларга бу ишлари нотўғри эканлигини ва бунинг учун мисол қилиб қуйидаги маʼнодаги гапларни айтаман "ака тасаввур қилинг, сиз ўзингизни шахсий брендингизни яратдингиз, уни "Шафтоли" деб атадингиз ва шу бренд остида танилдингиз. Энди мен эндигина янги иш бошлаяпман, бозорни қарасам ҳамма жойда "шафтоли" брендининг маҳсулотлари тўлиб ётибти кейин мен ҳам ўзимни маҳсулотимни сизнинг рухсатингизсиз "шафтоли" деб атаб олиб яʼни сизнинг брендингизни ўғирлаб олиб ўзимни маҳсулотимни сотсам бунисига нима дейсиз энди, ахир бу ўғирлик эмасми?! " Деб тушунтираяпман. Уларнинг жавоби қуйидагича "биз чет элдаги фирманинг брендини ёздираяпмиз холоску, ўзимизнинг юртимизда чиқмайдику бу бренддаги нарсалар, қолаверса улар мусулмонларга қарши пул ҳам ўтказиб беришади, биз эса жавобан шундай қилиб уларни номини "булғасак" яхши эмасми ?" Каби жавоб беришади. Энг ачинарлиси бу одамлар ўзларини мусулмонман дея даʼво қилишади. Нахотки бу ишни қип қизил ўғирлик эканини англаб етиш қийин бўлса?! Сизлардан сўрамоқчи бўлганим меннинг юқоридаги фикрларим тўғрими? Мен бошлиқлар "шу ишни қиласан" дейишса нима қилишга бошим қотаяпти. Бу ишни қилай десам ўғирлик бўлса, ўғирлик ортидан топилган пул татирмиди?! Бу ишни қилмай десам бошлиқларнинг кўзига ёмон кўринаяпман. Нима қилишга ҳам хайронман. Илтимос тез орада жавоб берасизлар деган умиддаман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ишни қилиб берманг. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 13:25 | Савол-жавоблар | 160 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar