Эргашиш
Ассалому алайкум! Бир киши ўзи намоз ўқияпти ва биз унга эргашишимиз мумкинми у имомликга ният қилмаган такбирларни ҳам маҳфий айтаяпти намозимиз қабул бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша киши сиз ўқимоқчи бўлган фарз намозини ўқиётган бўлса, эргашишингиз мумкин. Сизлар иқтидо қилганидан кейин имом қироат(жаҳрий намоз бўлса) ва такбирларни жаҳрий қилиши сизларни иқтидоингизни қабул қилгани бўлади. Агар сиз айтяпган ҳолатда такбирларни айтмай давом этса, фарз намоз ўқимаяпган бўлади. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 13:36 | Савол-жавоблар | 143 | Намоз