Жума боролмаган кишиларнинг пешинга жамоат бўлиши

Ассалому алайкум! Мен шаҳарда яшайман. Баъзида зарурат юзасидан қишлоққа жума куни боришга тўғри келиб қолган вақтларда Жумага чиқолмай қолган пайтларим ҳам бўлган. Агар шундай пайтда, уйда икки-уч киши пешин намозига жамоат бўлсак, азон ва такбир айтмаймизми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шаръий узр бўлса, жуманинг ўрнига пешин ўқисангиз бўлади. Шаръий узр бўлмаса, жумага бормаганингизга гуноҳкор бўласиз. Иложи бўлса, масжидда жума адо қилингандан кейин ўқиш керак бўлади. Такбир айтилади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 13:36 | Савол-жавоблар | 159 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar