Қарзга маҳсулот
Ассалому алайкум! Кимдир мандан қарзга 100.000 сўмлик маҳсулот олса, ман унга агар 10 кун ичида қарзинги узсанг қарзингни 80.000сўмга тушириб бераман 10 кунда узолмасанг 100.000 сўм тўлиқ тўлайсан деб таклиф киритишим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мумкин эмас. Иккисидан бирига келишиш керак. Бўлмаса бир байда икки савдо бўлиб қолади.عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ بَاعَ بَيْعَتَيْنِ فِي بَيْعَةٍ فَلَهُ أَوْكَسُهُمَا أَوِ الرِّبَا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَصَحَّحَهُ.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир савдода икки савдони қилса, унга иккисидан ками ёки рибо», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган ва саҳиҳ дейилган.
Шарҳ: Бир савдода икки савдо қилиш икки хил бўлади:
1. Бир молни икки хил нарх билан сотади. Мисол учун, ушбу кийимни нақдга олсанг ўн сўмга, насияга олсанг ўн беш сўмга сотаман, дейди.
2. Икки хил молни бир хил нарх билан сотади. Мисол учун, ушбу икки кийимдан бирини сенга бунчага сотдим, дейди.
Бу ҳолатларда икки нарсадан бири тайин бўлмагани учун савдо нотўғри бўлади. Агар сотувчининг чақириғидан кейин харидор бирини танласа, савдо юради. (“Ҳадис ва ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 14:19 | Савол-жавоблар | 149 | Ҳалол ва ҳаром