Тўғри танлов

Ассалому алайкум! Мен 2 ўт орасида қолдим илтимос манга маслаҳат беринглар жуда қийналиб кетим. Турмуш қурганимга 7 йил бўлди 2 фарзандим бор, биз ҳожайиним билан қайнотам, ўгай қайнонам ва бувижоним билан турамиз. Келин бўлиб шу ерга тушганман, уйдигилани ҳаммасини жуда яҳши кўраман, уларни ҳам манга муносабати яҳши, дадажоним мани ўз қизларидай кўради, лекин 1 ой олдин қайнотам билан ҳўжайиним келишолмай ҳўжайиним ўзини ойисиникига кетиб қолди. Шундан кейин ҳамаси бошланди. Ҳўжайиним мени олиб кетгани келмадила, қайнотамникида қолдим. "Келиб дадажондан розилик олиб бизни олиб кетинг" десам унамаяптила. "кечасида қочиб чиқиб кетасан, бўлмаса жавобингни бераман, уларни розилиги керекмас манга, дадам шунча қилган бўлса вазифаси" дияптила. Нима қилай жуда аросатаман дадажоним мени, невараларини жудда яҳши кўрадила, бирга туришимизни ҳоҳлиди. Бир ёқда болларимни отаси. Розилик олмай чиқиб кетсам гуноҳкор бўламанми? Ёки фақат ҳўжайиним розилигини ўзи етадими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Алам қиладиган жойи эрингиз “вазифасида” деган гапи. Шунчалик даражага олиб келиш отанинг вазифаси эмасди. Вазифаси бўлган тақдирда ҳам вазифасини бажаргани учун иззат эҳтиромга лойиқ. Ота норози бўлса эрингиз ҳам фарзандларингиз ҳам кўкаришмайди. Сиз ислоҳ қилиш қўлингиздан келса ислоҳ қилинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 17:58 | Савол-жавоблар | 161 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar