Янги иш бошламоқчиман

Ассалому алайкум! Ман хозирда янги бизнес бошлаш арафасида турибман, ўтган сафарги берган маълумотларингиздан кейин тармоқли маркеттингдаги барча ишларимни тўхтатдим сизга рахмат, энди хозирда онлине бизнес бўйича яни телеграмда реклама каналини очиб ишлаш ниятим бор яни битта реклама канал очиб бу каналда хар хил турдаги мисол учун уй жой савдо, авто савдо, бизнесменлар махсулотларини реклама қилиб албатта фақат халолларини пул ишласам бўладими? Ман пулди сотилган махсулотдан эмас яни далоллик қилмайман фақат мани каналимга махсулоти сотилиши учун реклама берган инсондан каналимда реклама қиберганим учун ҳақ оламан, ишим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Шариат ман қилган нарсаларни реклама қилмайсиз. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 15:16 | Савол-жавоблар | 160 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar