Бурун битиши ва оғиз чайиш

Ассалому алайкум! Менинг икки саволим бор. Менда вазомотор ринит яни бурун битиши кузатилади ва доим бурун очувчи дорилар билан юраман акс холда нафас олишим қийинлашади, шундай холларда, рўза пайти нима қилай? Дорини томоққа тушурмай эҳтиёткорлик билан томизсам бўладими?
2) Рўзадор пайтимда хар хил оғиздан хид келтирмайдиган “ополаскиватель”лардан фойдалансам бўладими? Ўзимда нохушликлар сезаман, чунки гастрит касаллигим бор, ўқиш пайти олдимдагилардан ҳижолат чекаман? Олдиндан жавоблар учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Дори томизиш ёки спрей билан сепиш димоққа ўтгани учун рўзани очиб юборади. Совунга ўхшаш димоқ очувчи дорилардан бурнингиз тешиги атрофига суркаб фойдалансангиз жоиз. 2). Томоқдан ўтиб кетмаса жоиз. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 12:19 | Савол-жавоблар | 156 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar