Бировнинг ҳаққи эмасми?
Ассалому алайкум! Агар бирор бир устоздан бирор нима ўргансак ва шуни ўрганиш нархи олдиндан келишилмаса, устоз айтган нарх менга тўғри келмаса ёки мен айтган нарх устозга тўғри келмаса, шунда қандай йўл тутсам бўлади? Менда шунақа вазият бўляптики, устоз билан гаплашганимда яккама якка бўладиган яъни (оффлине устозни уйига бориб органган ҳолатда) дарсни нархини 1 донаси учун айтган эди, лекин у устозга яккама якка ўтишга рухсат беришмаганлари сабабли дарсни онлине (телеграм орқали) ўтишга келишдик. Мен нархини келишмоқчи бўлганимда у устоз натижа бўлсин кейин дедида нархни келишмади, орадан 13 кун ўтгач нархини айтди лекин менга бу нарх тўғри келмади. Ҳозир устозни мен билан келишгиси келмаяпти, мен ҳам у айтаётган нархга рози эмасман. (Сабаби телеграм орқали ўтилганда фақат мавзу берди ва шу мавзуни мен бажардим, якка тартибда ўтилганидан фарқ қилгани учун нарх қимматлик қилди). Шундай вазиятда қандай йўл тутсам бўлади устозлар? Агар мен устоз сўраётган пулини бермасам бировнинг ҳаққи менда қолиб кетган бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бошида келишмагани учун ажри мисл (шундай дарсни бугунги кундаги ўртача нархи) берасиз. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 15:27 | Савол-жавоблар | 133 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бошида келишмагани учун ажри мисл (шундай дарсни бугунги кундаги ўртача нархи) берасиз. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 15:27 | Савол-жавоблар | 133 | Ҳалол ва ҳаром