Устанинг ҳаққини бермаган мижоз

Ассалому алайкум! Бир устанинг бир мижозида хақи қолган эди, уста ойлаб ўша қолган хақини талаб қилиб юрди, мижози "бераман" деб ёлғон ваъдалар бериб юрди, холбуки қарзни беришга қурби етар эди. Уста ўша пулга мухтожлиги бор эди, мижози алдаб юраверганидан уни дуоибад қилибди. Орадан бир неча ой ўтиб устанинг отаси мижознинг отаси билан учрашиб қолиб вазиятни тушунтирибди. Мижознинг отаси пулни ўзи беришга рози бўлибди, аммо уста пулни олмаслигини уни дуоибад қилганини айтибди, мижознинг отаси шашатидан тушишини илтимос қилибди ва пулни орадан уч ой ўтиб бировдан бердиртириб юборибди. Уста у пулни нима қилишини билмай хайрон бўлиб юрибди. Азиз устозлар, ушбу масалага ечим топиб беришларингизни илтимос қиламиз, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Олинг, олишга ҳаққингиз бор, агар кечдим демаган бўлсангиз. Дуоибад қилишга келсак у инсон бу ишга ҳақли бўлган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида қодир бўлатуриб қарзини бермайдиган инсонни обрўсини тўкишни ҳалол деганлар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:08 | Савол-жавоблар | 165 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar