Кўп орзу қилиш дунёга хирс қўйишми

Ассалому алайкум! Устоз мен талабаман, албатта ҳар бир инсонда орзу деган нарса бор, мен келажакда қўйган мақсадларим жудаям катта, айнан сохам бўйича. Мен сохамни шунчаки бир вакили бўлиб эмас айнан лидери бўлишни ҳоҳлайман. Улар томон интилишимда доим менда қарши куч пайдо бўлади, бу ўткинчи дунё учун шунча ҳаракат нега керак деган. Аллоҳ қодир қилганича ибодатдамиз(давомло қилсин ИншаАллоҳ). Саволим бу интилишларим агар Аллоҳдан узоқлаштирмаса, дунёга хирс қўйиш бўлиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўз соҳасида пухта бўлишга интилиш бу дунёга ҳирс қўйиш дегани эмас. عن عائشة رضي الله تعالى عنها قالت : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم " إن الله يحب إذا عمل أحدكم عملاً أن يتقنه  رواه البيهقي Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло бирингиз бирор ишни қилса уни пухта қилишини яхши кўради” дедилар.
Байҳақий ривояти. عَنْ أَبِى الأَشْعَثِ عَنْ شَدَّادِ بْنِ أَوْسٍ قَالَ خَصْلَتَانِ سَمِعْتُهُمَا مِنْ رَسُولِ اللَّهِ -عليه الصلاة والسلام- « إِنَّ اللَّهَ كَتَبَ الإِحْسَانَ عَلَى كُلِّ شَىْ... . رواه مسلم Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Икки хислат борки мен уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман: “Албатта Аллоҳ таоло ҳар бир нарсага эҳсонни битгандир.”
Ҳадиси шарифда айтилган “эҳсон” бу бир мақом бўлиб, “ишни пухта қилиш”ни ҳам ўз ичига олади, балки ундан ҳам кенгроқдир тушунчадир. Унга мол-дунё жамғариб уни эҳсон қилиш ҳам, мансаб топиб ундан мусулмонлар манфаати учун фойдаланиш ҳам, амри-маъруф наҳий мункар қилиш ҳам, манфаатли илм ўрганиб уни бошқаларга етказиш ҳам, инсонларнинг жамики ҳожатларини чиқариш ҳам, уларнинг оғирини енгил қилиш, ғамларини аритиш, муҳтожмандларга кўмак бериш, касалларини бориб кўриш ҳам, йўқотган нарсаларини топиб бериш, бирор иш бажараётганга ёки ҳали ҳунарда нўноқларга кўмаклашиш ҳам киради. Кимки Аллоҳнинг розилигини истаб шу ишларни бажарса, ўз соҳасида пухта бўлишга интилса у Аллоҳнинг муҳаббати томон сайъ қилаётган бўлади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 15:35 | Савол-жавоблар | 167 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar