Қарзга олинган маҳсулотни пули қолиб кетган

Ассалому алайкум! Мен битта нарсага шубҳа қилиб турибман: тахминан бир йилчала олдин магазинга рўзғорга керакли бўлган маҳсулотларни харид қилишга боргандим нахт пул бўлмагани учун пластикдан(пластик дадамники эди) тўламоқчи эдим. Лекин ўзимни айбим билан пластик кодидаги 1 та рақамини билмай хато айтиб қўйгандим. сотувчи ўша кодни қайта-қайта теруриб кодга тушириб қўйди. У пластик аслида Қашқадарёдаги банкдан олинган эди. Энди ўша банкга бориб очишга тўғри келганди. Мен маҳсулотларни тошкентдан харид қилганидим. Сотувчи маҳсулотларни эртага олиб келиш шарти билан бериб юборганди. Лекин ишла билан бўлиб қарзга маҳсулот олганлигим эсимдан чиқиб қолиб 1 йилдан сўнг эсимга келиб қолганиди. Қанча қарз олганлигим сал эсимдан чиқиб қолганиди 37.5 ёки 38 минг эди мен кам бериб қўймай деган мақсадда 38 минг берганидим. Шу ишим тўғри бўлганми ёки йўқми шуни билмоқчидим?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қандай қилиб бўлса ҳам қарзингизни бериб рози қилсангиз бўлди. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 15:35 | Савол-жавоблар | 148 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar