Бу зулм эмасми?

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим сафардалар, келиб кетганларига 3 йил бўлди. Аслида 5 йилдан жанубий кореадалар. Аллоҳга шукур анча ўзимизни тиклаб олдик, мол дунёга хеч ким тўймайди, шунинг учун мен келинг бўлди ўзимиз учун хам яшайлик десам сабр қил деяверяптилар, аммо мен жуда кўп касал бўляпман. Яқинда юрагимни битта клапинини очтирдим менга докторлар хам эрингиззи чақиринг келсин деди аммо улар пул жамғариб олай деб келмаяптилар, мани у ерга боришимнинг хеч иложиси бўлмади. Хуллас келмаганлари тўғрими? Бунга шариатимизда хукм қандай? Хатто бир дугонам шу холатингда зино қилсанг гунохи эринга бўларкан деди. Мен ундай аёл эмасман аммо шифокорлар хам сизга гармон керак эрингиз зудлик билан келсин дейишяпти аммо улар сабр дейишдан чарчамаяптилар. Айтингчи мен қандай йўл тутай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ё эрингиз олдингизга келсин, ёки сиз маҳрамингиз билан унинг олдига боринг. Лекин асло зинога яқинлашманг. Дугонангизнинг “шу холатингда зино килсанг гунохи эринга буларкан” деган гапи нотўғри. Зино ҳар доим ҳаром, ҳеч қачон ҳалол бўлмаган, унинг гуноҳи ўзининг бўйнида қолади. Ҳалол деб қилса иймондан ажрайди. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 15:36 | Савол-жавоблар | 146 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar