дуо килиш
асалому алайкум,Устозбир саволим бор эди мумкин булса,агар бир якинингизни ёки жуфтингизни гап билан тан насият беришга годир булмаса киши дуо килиб шу инсонларни колаверса узини такдирини яхши тарафга узгартирса буладими,яни аллоҳдан дуо килиб гуноҳларини кечиришини ва тугри юлга иймонга галбини солишини ва фитналардан саклашини сураса.ДУО ТАКДИРНИ УЗГАРТИРАДИМИ БУНГА ИХЛОС КИЛИСҲ КАНДАЙ БУЛИСҲИ КЭРАК,ОЛДИНДАН РАХМАТ, ДУО КИЛСАНГИЗ ИЙМОНИМИЗ МУСТАҲКАМ БУЛСИН УЪҲУН,БИЗ ҲАМ СИЗНИ ДУО КИЛИБ ТУРАМИЗ,ИНСҲАЛЛОҲ.....
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қазони фақатгина дуо рад қиладир. Умрни фақатгина яхшилик зиёда қиладир», дедилар».Шарҳ: «Қазо Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсаларнинг келажакда қандоқ бўлишини азалдан билишидир».«Қазони фақатгина дуо рад қиладир».Аслида қазодаги нарса қадарга келиши керак. Аммо баъзи уламоларнинг гапига қараганда, қазо икки хил: мубрам, яъни, узил-кесил қазо ва муаллақ, яъни, бир нарсага боғлиқ қазо бўлади.Мисол учун, фалончи дуо қилиб турса, фалон куни бемор бўлмайди, қилмаса бўлади, каби ҳолатлар муаллақ қазо дейилади. Дуо билан рад бўладиган қазо мана шунга ўхшаш қазодир.Қадарни қадар ила даф қилиш маъносини ҳам унутмаслик зарур. Шу маънода дуо ҳам қадар бўлади.Очлик қадари озикланиш қадари ила даф қилинади.Чанқоқ қадари сероб бўлиш қадари ила даф қилинади.Беморлик қадари даволаниш қадари ила даф қилинади.Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Шомга борганларида у ерда вабо тарқалганини эшитиб, орқага қайтишга қарор қилдилар.Шунда Абу Убайда розияллоҳу анҳу:«Аллоҳнинг қадаридан қочибми?» деди.Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу унга:«Шуни сендан бошқа одам айтса бўлмасмиди!? Ҳа, Аллоҳнинг қадаридан Аллоҳнинг қадарига қочамиз. Айтгинчи, агар сенинг туяларинг бўлса-ю, улар иккига бўлинган бир водийга тушсалар. Бўлакларнинг бири серҳосил бўлса-ю, бошқаси қуруқ бўлса, ҳосилдорида боқсанг ҳам Аллоҳнинг қадари ила боқасан, қуруғида боқсанг ҳам Аллоҳнинг қадари ила боқасан. Шундай эмасми?!» дедилар.«Умрни фақатгина яхшилик зиёда қиладир».Аслида белгиланган ажалнинг вақти-соати ўзгармайди. Демак, бу ҳадиси шарифдаги «умрнинг зиёда бўлиши»ни «баракали бўлиши» деб тушуниш керак. Яъни, ҳар бир инсон ўзига белгиланган ажалгача яшайди, аммо умри баракали бўлиб, ҳаёти давомида бир неча киши қиладиган яхшиликларни бажо келтиради.Ёки худди қазода айтиб ўтилгани каби, ажал ҳам икки хил бўлади. Фалончи тақво ила яшаса, саксонга, бўлмаса, элликка киради дейилган бўлади. Яхшиликни кўп қилган одамларнинг умри зиёда бўлиши шунга ўхшаш бўлади.Бу ҳадиси шарифнинг маъноси ҳақида турли фикрлар айтилган. Уларнинг турли бўлиши қазои қадар масаласига боғликдир. Аммо қазои қадар масаласида қазони қазо билан даф қилинади, деган қоида борлигини эсга олсак, иш осонлашади. Бундан ёмон қазои қадарнинг дуо билан даф бўлиши келиб чиқади. Шунингдек яхшилик туфайли умрнинг қисқа қадарини даф қилиниб, узун қадарига ўтказилиши келиб чиқади.Бу ҳакда «Кашшоф» тафсирида қуйидагилар айтилган:«Кишининг умри узайса ҳам, қисқарса ҳам китобда бордир. Унинг сурати қуйидагича: Лавҳга «Агар фалончи ҳаж ёки ғазот қилмаса, умри қирқ йил. Агар ҳаж ва ғазот қилса, умри олтмиш йил» деб ёзилган бўлади.Бу маъно «Маъолимут Танзил» китобида ҳам келган.Ушбу масала бўйича имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳи машҳур асарлари — «Иҳёу улумуддин» китобида қуйидагиларни айтадилар:«Агар қазони қайтариб бўлмаса, дуонинг фойдаси недир, дейдиган бўлсанг, билки, албатта, балони дуо билан рад қилиш ҳам қазодандир. Худди қалқон камон ўқини рад қилишга, сув ердан ўсимлик униб чиқишига сабаб бўлганидек, дуо балони рад қилиш ва раҳматни жалб қилишга сабабдир. Худди қалқон ўқни даф қилиб, бири бири ила қайтарилганидек, дуо билан бало ҳам бир-бирини муолажа қилади.Аллоҳ таолонинг қазои қадарини эътироф қилишнинг шарти силоҳ кўтармаслик эмас. Батаҳқиқ, Аллоҳ таоло: «Бас, ҳазир бўлсинлар ва силоҳларини олсинлар», — деган.Шунингдек, уруғ эккан одамнинг ерни суғормаслиги қазои қадарни эътироф қилишнинг шарти эмас.Агар ўсишнинг қазоси олдин амалга оширилса, шу экин ўсади. Бўлмаса, ўсмайди.Аллоҳ таоло сабабларни сабабланган нарсаларга боғлаб қўйгандир. Бу биринчи қазодир. У кўз очиб-юмгунча, балки ундан ҳам тезроқ содир бўлади.Сабабланган нарсаларнинг тафсилотини сабабларнинг тафсилотига бирин-кетин, ўлчов ила тартибга солиш қадардир. Яхшиликни такдир қилган Зот унинг сабабини ҳам такдир қилгандир. Ёмонликни тақдир қилган Зот уни кетказишни ҳам такдир қилгандир. Қалб кўзи очиқ кишилар учун бу ишлар бир-бирига зид эмас.Қолаверса, дуонинг фойдаларидан бири шуки, у қалбнинг Аллоҳ билан бирга бўлишини талаб қилади. Бу эса, ибодатнинг чўққисидир. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Дуо ибодатнинг илигидир», деганлар.Кўпинча бандаларнинг қалблари ҳожат тушганда ва қийин ҳолда қолгандагина Аллоҳ томон бурилади. Қачон инсонни ёмонлик тутса, дуони кўпайтиради.Ҳожат инсонни дуога муҳтож қилади. Дуо эса, қалбни тазарруъ ва синиқлик ила Аллоҳ азза ва жаллага қайтаради. Бас, шу билан ибодатларнинг афзали бўлган зикр ҳосил бўлади.Шунинг учун ҳам бало-офатлар анбиё алайҳиссаломларга муваккал қилингандир. Сўнгра авлиёларга, сўнгра уларнинг яқинларига ва ҳоказо».Умрнинг зиёда бўлиши ҳақида ҳам худди шу гапларни айтиш мумкин.
1 Май 2022, 19:47 | Савол-жавоблар | 162 | Ақийда