Махси хақида

Ассалому алайкум! Эрталаб уйдан чиқишдан олдин тахорат қилиб, пайпоқ кийиб оёқ кийимда кўчада ишларимни битириб, ишхонамга борганимда махсимни кийиб олсам, сўнг тахорат бузилганда махсимни устидан махс тортсам жоизми ёки махсимни ечиб сўнг оёқга масх тортиб сўнг махсимни кийганим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Биринчиси жоиз. Пайпоққа масҳ тортилмайди. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 16:19 | Савол-жавоблар | 175 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar