Ахлоқи ёмон танишлар

Ассалому алайкум! Жуда кўп ўйлаб шу саволни беришга мажбур бўлдим. Биз ўғил болалар кўп кўчада юрамиз, дўст улфатлар кўп бўлади, табийки кўп нарсаларга гувоҳ бўламиз. Мени ўйлантираётган нарса кўп намозхон биродар танишларимизни кўриб хайрон қоламан. Намоз ўқишади, рўза тутади, лекин еётган овқатига умуман эътибор бермайди, чет эл давлатларини гўшт махсулотларини хатто тап тортмай ейдиганлари хам бор. Қуръон оятларини эшитаётганида хатто сигарет чекиб ўтирадиганлари ҳам бор. Оғзидан хар 4 гапида 1 сўкиш чиқади. Ишларида ҳам баъзи бир холларда муғомбирлик, биздан кетгунча эгасига етгунча деган нақлда иш тутишади. Шундай баъзи бир инсонлар биз Худо хохласа жаннатий бўламиз, амал қиляпмизку дейишади. Бу ахвол менга жуда аянчли туюлади. Шундай инсонларнинг ибодати қандай бўлади? Агар шу холда кетаверса уларга нима бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Дин беш қисмга бўлинади. Соғлом эътиқод, ибодат, муомалот, яъни ҳар ким қиладиган касбини ҳалол ёки ҳаромини билиш. Муошарот, яъни ижтимоий муносабатлар ва хулқ. Мусулмон шу бештада мукаммал бўлиши шарт. Сиз айтган инсонларда ибодат қисмигина топилиб, ижтимоий одоб, исломий хулқ жиҳатлари топилмаётган бўлади. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 09:50 | Савол-жавоблар | 130 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar