Оилавий келишмовчилик

Ассалому алайкум! Менга бир опам қуйидагича савол берди мен буни билмадим ва шу саволни сизларга юборишимни илтимос қилди. "Агар эрингдан 500.000 сўм сўрадинг, бер деб мисол учун эринг айтопти масалан нимадир ишимни хозир қилсанг ёки шу гапимни қилсанг бераман тезда деса сан хай деп қилопсан, эринг рози ишингдан. Кейин иши битгандан кейин йo‘қ энди бермайман деса, яна 150минг кам бераман деса лавфсизлик қилиб сан уни қўлидаги ўша 500минг тортип олип кетопсан, у пул мени ҳаққимку лавз қилдизку деб. Орқангдан розилик билан олиш керак жавоби бор деб санга гапирса нима қилиш керак? Ростанам ман ўғирлик қилганга кираманми?"
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Эрнинг молидан сўроқсиз, рухсатсиз олса ўғирлик бўлади.
Эр ва хотин ўртасидаги муносабат олди-сотди муомаласи эмас, “сен буни бажарсанг буни оласан” дейиш эр-хотинга лойиқ иш эмас. Бу фақатгина зиммада бурч бўлмаган солиҳ амалларга қизиқтириш учун бўлса ярашади.
Эрнинг ўз аёли олдидаги вазифалари, аёлнинг ҳам ўз эри олдидаги бурчлари бор. Қолаверса ораларида Аллоҳ учун бўлган муҳаббат, меҳр-шафқат, раҳмдиллик бор. Шариат аёл киши ўз эрига маъсият бўлмаган ишларда итоат қилиши, розилигини олиши, кўнглига қараб иш қилишини вожиб қилган.عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سَأَلْتُ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: أَيُّ النَّاسِ أَعْظَمُ حَقًّا عَلَى الْمَرْأَةِ؟ قَالَ: زَوْجُهَا. رَوَاهُ النَّسَائِيُّОиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Одамларнинг аёл кишида ҳаққи энг улуғи қайси?» – деб сўрадим.
 «Эрининг», – дедилар».
Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 16:19 | Савол-жавоблар | 157 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar