Банкдаги пулларни қайтариб олиш

Ассалому алайкум! Инсон банкдан фоизга қo‘йган пулини муддатидан олдин қайтариб олмоқчи. Шунда банк пулни қайтариб беришдан олдин мижоз шартномани муддатидан олдин бекор қилгани учун, o‘ша пайтгача қанча фоиз берилган бo‘лса, ҳаммасини ҳисоблаб асл ҳисобдан (1-куни банкка қo‘ймоқчи бo‘лган пул миқдоридан) айириб, камайтириб бериш шартини қo‘яди. Мижоз бунга ҳам рози. саволим: Бунда o‘ша пайтгача фоиз ҳисобидан олган озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа нарсаларнинг ҳукми нима бo‘лади ? Ӯзи (бир воқеадан кейин) қийинчилик билан пулни қайтариб олишга кo‘ндилар. Агар" қолган нарсаларни ҳам тарқатиб юбориш керак" десам, яна хафагарчилик, эски гаплар қo‘зғалиши мумкин. Шундоқ ҳам уйимиздан барака кo‘тарилган.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзлари тушуниб нима қилиш керак деб сўраб қолгунларича чиройли муомала қилинг. Ахлоқ ва гўзал одобингиз билан уларга муносабат қилинг. Қачондир сўрамасалар, имкон топганингиза ўзингизни маблағингиздан ўшанча миқдордагисини садақа қиласиз. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 16:28 | Савол-жавоблар | 143 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar