Бидъатларга қарши чиқиш

Ассалому алайкум! Тўйимдан бир кун ўтиб кийимларим орасидан дуо чиқди. Дуойи фотиҳа ўқиб ёқдим. 2 кунлардан кейин худди шунақа уч тугунли дуо яна чиқди. Эрим ҳамма сураларини ўқиб дарров ёқиб юборди. Лекин барибир кетма кет болам тушиб касалчиликдан бошим чиқмай қолди. Уйимиз ҳақиқий бидъат уйи. Қайнонамдан тортиб ҳаммаси фолга мажбурлайди кечирилмас гуноҳ асло бормайман, тортишиб қоламан, товуқ ўтказаман деб уришади қўймайман, намоз ўқисак, сура эшитсак қайнотам уришади ҳалигача. Фақат эримгина олдимни олади. Фолни, бидъатларни қоралайди. Ота-онасига ва бошқаларга тушинтиришдан фойда йўқ. Бундай вазиятда ота-онага қариндошларга қарши чиқиш мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мумкин. عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. (متفق عليه) Ҳасандан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”. Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ)
Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 16:28 | Савол-жавоблар | 146 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar