Дафн жойи

Ассалому алайкум! Одам бир вилоятда туғилиб ўсиб, бошқа вилоятга кўчиб кетса, вафот этганда аждодлари, ота-боболари дафн қилинган жойга дафн қилиниши керакми ёки яшаб турган жойигами?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон бўлса, мусулмонлар қабристонига кўмилса бўлди. Ота-боболари билан бир қабристонда бўлиши шарт деган гап йўқ. Қолаверса, маййитни вафот этган еридан бошқа жойга олиб бориб кўмиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 17:32 | Савол-жавоблар | 145 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar