Касса ( Пул ) омонатми?

Ассалому алайкум! Бир одамни қўлидаги қанчадир миқдордаги пул, бошқа одамга тегишли. Мисол учун, дўстларни орасида касса йигими, ёки магазин, фирма ва бошқа турдаги кунлик, ойлик пул йигими. Шу пулга бир одам маъсул, лекин пул ўзиники эмас, яъни уни асл эгаси бошқа. Савол: 1. Шу маъсул одам, манашу пулдан ишлатиб туриши, ёки ичидаги йиригини майдага алмаштириши, майдасини йирик қилиши қанчалик мумкин? Бу қилган ишида пулни қиймати эмас, унинг йирик, майда, ёки эски янгиси ўзгаради, ёки ишлатиб қўйиб, эгасига боргунча яна ўрнига қўйиб қўяди. 2. Хозрда мен билан бўлаятган воқеа, доллар бериши керак бўлган одам, долларни ўша кундаги қийматини беряпти, ва мен уни ўзимдаги долларга алмаштириб, касса олувчига беряпман. касса олувчига ҳечқандай зиён йўқ. Шу ишим оманатга ҳиёнат эмасми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Майда йириглиги аслида шариатда унинг қийматини туширмагани учун зарари йўқ. Лекин шериклари нозик, майда нарсаларга ҳам эътибор берадиган кишилар бўлса, уни ҳам қилмагани афзал. Ўрнига қўйиб қўйса ҳам, сўрамасдан ишлатиши жоиз эмас. Бу омонат маблағлар. Омонатни эгасидан сўрамай ишлатиб бўлмайди. Ҳозир молиявий муаммоларни кўпи шундан келиб чиқяпти.2). Сўрамай алмаштирманг. Қандай келса, шундай беринг. Ана шу ҳақиқий омонатдорлик бўлади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 16:30 | Савол-жавоблар | 147 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar