Аптекада пулни қабул қилиш

Ассалому алайкум! Ман бир йилларча олдин бир курсдошим ишлайдиган аптекада шерик бўлиб ишга киргандим. Ман хали аптекада ишлашни билмаганим учун у манга хамма нарсани тушунтириб ўргатиш вазифасини олди. Кейинро савдо бошлангандан кейин эътибор берсам агар, у бази бировларга дориларни 2 минг сум 3 минг сумга қимматроқ сотаётган экан. Нимага бундай қилишини сўрасам, у баъзи бировларни дори олишга пули етмайди, ёки яхлитлаб бироз камроқ беради, мен кейин шу суммани бошқа пули кўпроқлардан оламан деди. Шундан кейин қарасам ростдан хам баъзи бировларга арзонро бераётган экан. Бу иши учун унга гунох ёзиладими? Хозир энди у пулларни эгасига қайтариб бериши керакми ёки ўша одамлардан деб садақа қилаверсинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу аптекада шеригингизга қанчалик ўзи шу каби масалаларда тасарруф қилиш ҳуқуқи берилганига боғлиқ. Дорихонанинг эгаси дориларни нархини белгилаб, нархларда арзонлатиш ёки қимматроқ сотишга изн берган бўлса зарари йўқ.  Аксинча, нархни ўзгартиришга рухсат бермаган бўлса, қилган иши нотўғри бўлади. Ўша ортиқча пул олиб қолганларни ҳаммасини пулларини қайтариб бериши керак. Акс ҳолда қиёматда жуда оғир аҳволда бўлади. Эгаларини топа олмаса, номларидан савоб умид қилмай садақа қилиши керак бўлади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 16:43 | Савол-жавоблар | 156 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar