Оила талоқ Махр хақида тушунча

Ассалому алайкум! Саволим бироз ғалати бўлса узир сўрайман. Мани аёлим бази бир сабабларга кўра аниқроқ айтганда келишмовчилик туфайли 2021 йил 22 май куни онасиникига кетиб қолди. Ман олиб келиш учун жуда кўп марта уриндим онам ва тоғам вакил бўлиб боришса, махалла, қайнонам ва қайнотам яшатмаймиз ажратамиз дейишаверди ва аёлимни фикримни тамоман ёмон томонга буриб юборишди. Уйдан кетгандан сўнг қўлига тел беришди ижтимоий тармоққа киришига индамадилар ман уйда ўтир ҳали аразинг тугамаган бўлса ҳам мани ҳалолимсан дейишимга ҳам қулоқ солишмади ман зуғумкор майда гапга чиқаришди. Тўғри ман қаттиқ қўл бўлдим кийимига ва бўянишларига ҳар доим этиборда бўлдим чунки ҳали аёлини қизғонмаган эркакка жаннат ҳаром деган гапни билардим. Жума намозларига анча вақтлардан бери бориб тураман. 2 ой сарсоним чиқди хотинимни беришмади ота онаси ва мен руссияга кеттим ман кетишимдан олдин уйига бордим ҳатто кўришишмади. Ва мен кеттим орада телефонда онда сонда гаплашиб турардик унчалик илиқ муносабат эмасди. Шу орада ман унга уйга бор онамни химатларини қилгин дедим илтимос қилдим қаттиқ гапирдим ишга борма уйда ўтир ман пул ташлеман санга дедим бирорта гапимга кимади опам бир бегона киши билан гаплашиб турганини кўрибдила 6 ойдан сўнг ман жахил билан ким деп тел қилдим у ёлғон деди. Олдинлари бази бил нарсаларда ёлғон гапиргани учун ишонмадим у опамни онамни милицияга берди манга тухмат қилди деп онам майли болам сан бахтли бўсенг бўлди этибор берма бу ишларига дедилар. 8 ойдан сўнг яна шу гап ва мен 9 ойда унга тел қилиб огоҳлантирдим ман сани талоқ қимоқчиман бу сўзда хазил йўқ мандан ўтган бўса кечир ман сандан розиман. Шу сўзни айтсам бутун умурга манга харомсан дедим. Биламан деди ман отасини гувохлигида айтдим. 3 талоқ деп 3 марта айтдим ва аёлимни яхши кўрсамда азои баданим титроқ босди биз 8 ой яшадик ман учун бахтли кунлар эди. Мандан домла никохимда махр сўрамаганди ман бермагандим қалин пули бергандим 800минг. Бу махрга ўтадими? Агар махр бермасаю талоқ сўзи ўтмедими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аёлга уч талоқ тушган. Никоҳингиз узилган. Қайта бирга яшашингиз асло мумкин эмас. Аёлга маҳрини бериб қўйишингиз вожиб, бу унинг ҳаққи. Маҳр миқдори ўша аёлга ўхшашларига одатда қанча берилган бўлса ўшанчадир. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 17:12 | Савол-жавоблар | 166 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar