Закотни озиқ-овқат кўринишида бериш

Ассалому алайкум! Закотга ажратилган миқдорни маълум миқдорини ёки хаммасини хозирги (карантин) кундан келиб чиққан холда озиқ-овқат махсулотлари олиб эхтиёжманд оилаларга тарқатиб юборсам бўладими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Закотдан деб ажратиб берса бўлади. Аммо имкон бўлса пулни ўзини мулк қилиб қўлига берсангиз янада афзал бўлади. Чунки ҳар кимни эҳтиёжи ҳар хил. Сиз берган озиқ-овқат маҳсулотларидан кўра бошқа нарсага эҳтиёжи бўлса ўзи сотиб олади. Албатта бераётганда ҳақиқий ҳақдорини аниқлаш шарт. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 09:23 | Савол-жавоблар | 141 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar