Бармоқни кесиб олганда таҳорат

Ассалому алайкум! Бармоқни кесиб олгандаги берган жавобларингизни ўқидим лекин менда бошқачароқ вазият. Бармоқни кесиб ёки шилиб олганда тери очилиб қолди бошида қонади сўнг оқ ёки сариғиш сув чиқиб турди. Аввалига таҳорат олиб кейин боғламоқчи бўлдим лекин таҳоратни қилиб бўлиб қарасам бармоқни ўша жойидан яна сув чиқиб қолибди. Илмсизлигим сабаб ўша жойни боғладим ва сўнг таҳорат қилдим, юзимни ҳам чап қўлда ювдим, ўнг қўлимди эҳтиёт қилиб ўша жароҳатланган жойини атрофларига сув етказдим ва жароҳат боғланган жойга оҳирида маш тортиб қўйдим. Мен тўғри қилдиммикан. 2. Биринчи қилган таҳоратим ўша сув чиқиши билан бузилган ҳисобланадими
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Тўғри қилгансиз.2). Ҳа бузилган. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 17:13 | Савол-жавоблар | 177 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar