Беникох яшаб юрибди ҳукми қандай

Ассалому алайкум! Бир танишим бор уйланганига 15 йилдан ошиб кетди у рассия федератсиясидан уйланган. Келин рус миллатида яшагани учун никоҳдан ўтишга рози бўлмаган экан. Хозирда уларда 2 ёки 3 та фарзанди ҳам бор бе никох туғулган. Эндиликда никоҳдан ўтсак бўладими? Улар исломга кирмоқчи. Саволим шундай вазиятда улар на қилишлари керак? Ўзинг никоҳлаб қўёласанми деб сўрашди мендан ўзим никоҳласам ҳам бўладими ёки домлага ўқитиш шартми? Биров билишмасин дейишган эди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Никоҳнинг шартлари топилса бўлди. Шартлари: Ийжоб қабул, гувоҳлар. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 17:32 | Савол-жавоблар | 141 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar