Сунний ақийдалар китобидан савол
Ассалому алайкум! "Сунний ақийдалар" китоби 155-бет 3-ҳат бошига тушуна олмадим. Айниқса, "Аллоҳ инсонларнинг бу шаклда яшашини тақдир қилгани йўқ. Бу нарса олдиндан белгилаб қўйилган эди." жумласига тушунмадим. Аллоҳ қадар қилгани билан олдиндан белгилаб қўйганининг қандай фарқи бор?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз яхшилаб мулоҳаза қилинг, у жумлада фақат шарҳ келган. Бу жойда “тақдир” калимаси буюриш маносида келган. وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: احْتَجَّ آدَمُ وَمُوسَى عَلَيْهِمَا السَّلَامُ عِنْدَ رَبِّهِمَا، فَحَجَّ آدَمُ مَوسَى، قَالَ مُوسَى: أَنْتَ آدَمُ خَلَقَكَ اللهُ بِيَدِهِ، وَنَفَخَ فِيكَ مِنْ رُوحِهِ، وَأَسْجَدَ لَكَ مَلَائِكَتَهُ، وَأَسْكَنَكَ فِي جَنَّتِهِ، ثُمَّ أَهْبَطْتَ النَّاسَ بِخَطَيئَتِكَ إِلَى الْأَرْضِ. فَقَالَ آدَمُ: أَنْتَ مُوسَى الَّذِي اصْطَفَاكَ اللهُ بِرِسَالَتِهِ وَبِكَلَامِهِ، وَأَعْطَاكَ الْأَلْوَاحَ فِيهَا تِبْيَانُ كُلِّ شَيْءٍ، وَقَرَّبَكَ نَجِيًّا، فَبِكَمْ وَجَدْتَ اللهَ كَتَبَ التَّوْرَاةَ قَبْلَ أَنْ أُخْلَقَ؟ قَالَ مُوسَى: بِأَرْبَعِينَ عَامًا. قَالَ آدَمُ: فَهَلْ وَجَدْتَ فِيهَا وَعَصَى آدَمُ رَبَّهُ فَغَوَى؟ قَالَ: نَعَمْ. قَالَ: أَفَتَلُومُنِي عَلَى أَنْ عَمِلْتُ عَمَلًا كَتَبَهُ اللهُ عَلَيَّ أَنْ أَعْمَلَهُ قَبْلَ أَنْ يَخْلُقَنِي بِأَرْبَعِينَ سَنَةً؟» قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «فَحَجَّ آدَمُ مُوسَى. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одам ва Мусо алайҳимассаломлар Робблари ҳузурида тортишиб қолдилар. Бас, тортишувда Одам Мусодан ғолиб келди. Мусо:
«Аллоҳ сени Ўз қўли билан яратган, ичингга Ўз руҳидан пуфлаган, фаришталарни сенга сажда қилдирган, сени жаннатига жойлаган, сўнг ўз хатойинг ила одамларни ерга туширган Одам сенмисан?» деди.
Шунда Одам:
«Аллоҳ сени Ўз Пайғамбарлигига ва каломига танлаб олган, ичида ҳар бир нарсанинг баёни бор лавҳларни берган ва муножот учун Ўзига яқинлаштирган Мусо сенмисан? Аллоҳ Тавротни менинг халқ қилинишимдан қанча олдин ёзган деб билдинг?» деди.
«Қирқ йил», деди Мусо.
«Унда «Одам Роббига исён қилди ва адашди», деганини кўрдингми?» деди Одам».
«Ҳа», деди Мусо.
«Сен менга Аллоҳ таоло мени яратишидан қирқ йил олдин ёзиб қўйган амални қилганимни маломат қиласанми?» деди Одам.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бас, Одам тортишувда Мусодан ғолиб келди», дедилар».
Имом Бухорий, Муслим ва бошқалар ривоят қилишган.
Бу ҳадиси шарифда энг нозик масалалардан бири бўлмиш қазои қадар масаласининг энг дақиқ жойларидан бири баён қилинмоқда.
Бу масала Одам Атодан тортиб, ҳатто Мусо алайҳиссаломдек улкан пайғамбарда ҳам савол пайдо қилгани ҳақида сўз кетмоқда.
Бу масала ҳатто икки катта пайғамбар орасидаги ўзаро тортишувга сабаб бўлгани ҳақида баён қилинмоқда.
Бу ҳадисни муҳаддисларимиз турли йўллар ва турли матнлар билан чиқарганлар. Уларнинг ҳаммалари бир-бирини тўлдириб келади. Ўша ривоятлардан бирининг матни қуйидагича:
«Мусо алайҳиссалом: «Эй Роббим, бизни ҳам, ўзини ҳам жаннатдан чиқарган Одамни кўрсат», деди. Бас, Аллоҳ унга отаси Одам алайҳиссаломни кўрсатди.
«Сен отамиз Одаммисан?» деди.
«Ҳа», деди.
«Аллоҳ ичингга Ўз руҳидан пуфлаган, исмларнинг барчасини ўргатган, фаришталарни сенга сажда қилишга амр қилган сенмисан?» деди.
«Ҳа», деди.
«Сени бизни ҳам, ўзингни ҳам жаннатдан чиқаришингга нима мажбур қилди?» деди.
«Сен кимсан?» деди Одам.
«Мен Мусоман», деди.
«Роббинг Ўз пайғамбарлигига танлаб олган сенмисан? Аллоҳ ҳижоб ортида туриб, сен билан Ўзи орасида махлуқотларидан элчи қўймай гаплашган Бану Исроилнинг пайғамбари сенмисан?» деди.
«Ҳа», деди.
«Сен ўшанинг мен яратилишимдан олдин Аллоҳнинг китобида борлигини билмадингми? Ўзимдан олдин Аллоҳнинг қазоси кетган нарсада мени маломат қиласанми?» деди».
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бас, Одам Мусони тортишувда енгди. Бас, Одам Мусони тортишувда енгди. Бас, Одам Мусони тортишувда енгди», дедилар».
Очиқ-ойдин кўриниб турибдики, гап, биринчи ҳадисни ўқиб, зоҳиран қараганда хаёлга келадиган фикр ҳақида кетаётгани йўқ. Гап Одам алайҳиссаломнинг қилган хатоси Аллоҳ у кишига мажбур қилганидан содир бўлгани ҳақида бораётгани йўқ. Одам алайҳиссалом ўша машъум хатони қилиб, ман қилинган дарахт мевасидан еб қўйишимда менинг айбим йўқ, демоқчи ҳам эмаслар. Уни Аллоҳ менга мажбур қилиб бажартирди, шунинг учун мени маломат қилма, демоқчи ҳам эмаслар. Гап умуман бошқа нарса ҳақида бормоқда.
Аввало, Одам алайҳиссалом ўз хатосини тан олиб, тавба қилгани маълум ва машҳур. Буни ҳамма бирдек эътироф қилади. Қуръони Каримда Одам алайҳиссаломнинг тавба қилишлари ҳақидаги оятлар такрор-такрор келган. Одам алайҳиссалом машъум хатони қилиб, ман қилинган дарахтнинг мевасидан едилар.
Аллоҳ: «Нима учун ман қилинган нарсани единг?!» деб итоб қилди. Шунда Одам алайҳиссалом: «Эй Роббим, Ўзинг аввалдан тақдир қилганинг учун едим. Менда айб йўқ», демади. Балки: «Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Ўзинг бизни мағфират қилмасанг, бизга раҳм қилмасанг, зиёнкорлардан бўламиз», деди.
Одам алайҳиссаломдек зот Аллоҳ таолога бир гапни, Мусо алайҳиссаломга бошқа гапни айтмайди. Ўзидан содир бўлган бир хато ҳақида Аллоҳга «айб менда», деб туриб, Мусо алайҳиссаломга «менда айб йўқ», демайди.
Биз ўрганаётган ҳадисда гап Одам алайҳиссаломнинг хатосини тан олмасдан, унга қадарни рўкач қилаётгани ҳақида бормаётгани шундан. Ундай бўлса, гап нима ҳақида бормоқда?
Ушбу мавзудаги ҳадисларни ўрганиб чиқсак, қуйидагилар маълум бўлади: Мусо алайҳиссалом ўз даврларида кўп машаққатларни чекдилар. Ўзларидан бошқа одам фарзандлари ҳам қийинчилик ичида яшаётганларини кўрдилар.Айниқса, Бану Исроилнинг Фиръавн зулми остида турли азоблар чекаётганига жонли гувоҳ бўлдилар. Албатта, «Бу машаққатлар, қийинчиликлар, азоб-уқубатларнинг сабаби нима?» деб ўйлаганлар.Охири бориб, «Одам жаннатдан қувилмаганда, шу нарсалар бўлмасмиди?» деган фикрга ҳам келганлар. Ҳамма балонинг боши Одам Ато содир этган биринчи хатода, деган хаёлга борганлар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таолога мурожаат қилиб: «Эй Роббим, менга бизни ҳам, ўзини ҳам жаннатдан чиқарган Одамни кўрсат», деганлар.Сўнгра Аллоҳ таоло у кишига оталари Одам алайҳиссаломни кўрсатган ва ораларида мазкур тортишув бўлиб ўтган. Тортишувни диққат билан ўргансак, кўп нарса маълум бўлади.Мусо алайҳиссалом инсониятнинг машаққат чекишини Одам алайҳиссаломга юкламоқчи бўлмоқдалар: «Агар сен ўша машъум хатони қилмаганингда, инсоният жаннатдан чиқмай юраверар эди, бунчалик қийинчилик, азоб-уқубат ва машаққатлар бўлмас эди», демоқчи бўладилар.Одам алайҳиссалом эса инсониятнинг дунёга келиши ва мазкур ҳолатда яшашига ўз хатоларининг алоқаси йўқлигини исбот қилмоқчи бўладилар.Аллоҳ таоло бу одамларни Одам алайҳиссаломнинг хатоси туфайли яратгани йўқ. Инсонларнинг бу шаклда яшашини тақдир қилгани йўқ. Бу нарса олдиндан белгилаб қўйилган эди. Одам алайҳиссалом тортишувда шу далилни келтирдилар. Мусо алайҳиссалом ҳам бунга қаноат ҳосил қилдилар. Шу тариқа Одам алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломни енгдилар.Ушбу ҳадиси шарифни ўрганиш давомида кўпгина ҳикматлардан бохабар бўлдик. Жумладан, бир мавзу бўйича битта ҳадиснинг сиртига қараб туриб ҳукм чиқариб юбориш хатарли эканини яхши тушуниб олдик.Қадимдан кўпчилик нобакорлар ушбу биз ўрганган ҳадиснинг сиртидан ҳукм чиқариб:«Одам қадарни рўкач қилиб кўрсатиб, Мусони енгди, биз ҳам гуноҳимизни ўз ихтиёримиз билан қилаётганимиз йўқ, Аллоҳ тақдиримизга ёзган экан, қандай қиламиз», деган баҳона қилиб келганлар.Аслида эса Одам алайҳиссалом бутун инсониятнинг бахтсизлиги учун жавобгарликни инкор этган, бу нарса Аллоҳнинг азалдан белгилаб қўйган илми асосида бўлаётганини айтган эканлар. Аммо биринчи хатога йўл қўйган чоғларидаёқ, эътироф этиб, тавба қилганлар. Аллоҳ таоло у кишининг тавбаларини қабул этган.«Демак, – дейдилар аввалги уламоларимиз, – инсон ўз касбига жавобгар, у Аллоҳнинг амри билан бўлган ва ўзининг дахли йўқ нарса учун маломат қилинмайди. Оламнинг мавжудлигига ва унда одамларнинг тарқалганига Одам алайҳиссаломнинг хатолари сабаб ҳам эмас, одамларнинг машаққатларига у киши жавобгар ҳам эмас».Демак, нобакорларнинг ўз гуноҳларига қадарни узр қилиб кўрсатишлари ҳам тўғри эмас. Агар улар айтган гап тўғри чиқиб, инсон ҳамма ишини мажбур бўлиб қилганида, дунёнинг низоми тамоман мантиқсиз бўларди. Унда яхши билан ёмоннинг фарқи қолмас эди. Чунки яхши яхшиликни мажбур бўлиб қилмоқда. Шунинг учун яхшилиги унга фазл бўла олмайди. Ёмон ёмонлигини мажбур бўлиб қилмоқда. Шунинг учун ёмонлиги унга айб бўла олмайди. Ким нима қилса, жавобгар эмас, хоҳлаган ёмонлигини қилаверади.Бу жуда ҳам хатарли фикр, дунёнинг бузилишига чақириқдир. Бу – дунёдаги динлар, шариатлар, пайғамбарлар, илоҳий китоблар – ҳаммаси беҳуда, деган гап. Чунки улар одамларни ёмонликдан қайтариб, яхшиликка чақирадилар.Ўз амалига қадарни рўкач қиладиган нобакорлар эса: «Буларнинг фойдаси йўқ, инсоннинг фақат олдиндан белгилаб қўйилган нарсани бажаришдан бошқа иложи йўқ», дейдилар.Ушбу фикр қаерда тарқалса, ўша ерда бало-офат ҳам тарқайди. Ўша ерда ёмонлик ҳеч қандай тўсиқсиз бемалол урчийди. Ҳар қандай масъулият, жавобгарлик осонлик билан тарк этилади. Оқибатда ҳамма нарса расво бўлади. Тарихда бунга мисоллар жуда кўп.Қазою қадар ақийдасини тузатиб, асл исломий ҳолига келтириш диний ислоҳнинг муҳим вазифаларидандир. Қазо ва қадар ақийдаси аввалгидек мусулмонларни ўлимдан, қийинчиликдан қўрқмай: «Бизга Аллоҳ ёзган нарсадан бошқа ҳеч бир мусибат етмас», деб олға юришга чорлаши керак.Қазою қадар масаласи инсон ўз касби учун жавобгар эканини исбот қиларкан, мусулмонларни фақат яхшилик қилишга, барча ёмонликларни тарк этишга биринчи омил бўлиши керак. Ҳеч ким қазои қадарни рўкач қилиб, ўзини масъулиятдан олиб қоча олмайди. Бир ўғри ҳазрати Умарга:
«Қазои қадар шу экан, ўғрилик қилибман, нега энди қўлимни кесар экансан?» деганида, у киши:
«Сен қазои қадар ила ўғрилик қилган бўлсанг, мен қазои қадар ила қўлингни кесаман», дедилар.
Кейин ҳазрати Умар ўз вазифадорларига: «Уни аввал ўттиз дарра уриб, сўнгра қўлини кесинглар!» дедилар.
«Нима учун?» дейишди.
«Аллоҳ таолога нисбатан ёлғон нисбат бергани учун дарра урилади ва ўғрилик қилгани учун қўли кесилади», дедилар.
Қазои қадар дангасалик, гуноҳларни қилишга баҳона бўлиши мутлақо мумкин эмас. Бу масала улуғ ишларни бажариш ва олий ғояларга эришиш унвони бўлиши зарур.
Қадарни қадар ила даф қилиш маъносини ҳам унутмаслик зарур.
Очлик қадари озуқаланиш қадари ила даф қилинади.
Чанқоқ қадари сероб бўлиш қадари ила даф қилинади.
Беморлик қадари даволаниш қадари ила даф қилинади.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Шомга борганларида, у ерда вабо тарқалганини эшитиб орқага қайтишга қарор қилдилар. Шунда Абу Убайда розияллоҳу анҳу:
«Аллоҳнинг қадаридан қочибми?» деди.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу унга:
«Шуни сендан бошқа айтса бўлмасмиди?! Ҳа, Аллоҳнинг қадаридан Аллоҳнинг қадарига қочамиз. Айтгин-чи, агар сенинг туяларинг бўлса-ю, улар икки бўлинган бир водийга тушсалар. Бўлакларнинг бири серҳосил бўлса-ю, бошқаси қуруқ бўлса, ҳосилдорида боқсанг ҳам Аллоҳнинг қадари ила боқасан, қуруғида боқсанг ҳам Аллоҳнинг қадари ила боқасан. Шундай эмасми?!» дедилар.
Бу ишда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобалари ҳаммамиз учун яхши ўрнакдирлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фақирликка қарши иш билан, жаҳолатга қарши илм билан, беморликка қарши даволаниш билан курашганлар. У зот маҳзунлик, ожизлик, дангасалик каби ҳолатлардан паноҳ тилаганлар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қадар масаласини нотўғри талқин қилишдан қайтарганлар.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда у зот:
«Охири замонда бир қавмлар пайдо бўлади. Улар маъсиятларни қиладилар. Сўнгра «Буни бизга Аллоҳ тақдир қилган», дейдилар. Уларга рад қилувчи киши худди Аллоҳнинг йўлида қилич яланғочлаган киши кабидир», деганлар.
Қазо ва қадар масаласи тўғри англаб етилганда ва унга тўғри амал қилинганда мусулмонлар ўзларининг аввалги шон-шуҳратларини тиклашлари, ана шунда улар дунёда ўзларининг муносиб жойларини олишлари мумкин. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 17:32 | Савол-жавоблар | 156 | Ақийда