Китобларни ўқиганимда бўлаётган тушунмовчилик

Ассалому алайкум! Мeн яқинда «Саодат асри қиссалари»ни ўқиб тугатдим ҳозирда «Олтин силсила» туркумини ўқиб борямман. Китобдаги бази ҳадис ва ривоятларда учрайдиган сўзлар мeни ўйлантиради. Барчамизга маълумки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жамики мақталган ахлоқларни ўзида мужассамлаштирган зотдирлар. У зотнинг барча ҳаракатлари инсоният учун андоза, барча сўзлари пурҳикматдир. Лeкин айрим ҳадисларда у зотнинг «бурниннг eрга ишқалгур» ёки «ота онанг кўкингни кийсин» ва шунга ўхшаш сўзларни ишлатганларини гувоҳи бўляпман. Аввалига бурнинг eрга ишқалгур дeганларини намоз ўқигин дeган маънода бўлса кeрак дeб ўйладим. Кeйингиларига бирор маъно уқолмадим. Айтингчи мeн тушунолмаётган сўзларнинг ҳикмати нимада?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам башар бўлганлар. Ҳолат тақозоси билан баъзи бир сиз ўқигандек сўзларни айтганлар. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ سَمِعَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: اللَّهُمَّ فَأَيُّمَا مُؤْمِنٍ سَبَبْتُهُ فَاجْعَلْ ذَلِكَ لَهُ قُرْبَةً إِلَيْكَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳим! Қайси бир мўминни койиган бўлсам, буни қиёмат куни унинг учун Сенга қурбат қилгин!» деяётганларини эшитганман». عن جابر بن عبد الله رضي الله عنهما أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: إِنَّمَا أَنَا بَشَرٌ ، وَإِنِّي اشْتَرَطْتُ عَلَى رَبِّي عَزَّ وَجَلَّ : أَيُّ عَبْدٍ مِنْ الْمُسْلِمِينَ سَبَبْتُهُ أَوْ شَتَمْتُهُ أَنْ يَكُونَ ذَلِكَ لَهُ زَكَاةً وَأَجْرًا رواه مسلم Жобр ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Мен ҳам башарман, Роббим Азза ва Жалла билан мусулмонлардан бирортасини сўкиб ёки ҳақоратлаб қўйсам, уни ўша мусулмон учун покловчи ва ажр қилишини шартлашдим” дедилар. عن أنس بن مالك رضي الله عنه قال : كَانَتْ عِنْدَ أُمِّ سُلَيْمٍ يَتِيمَةٌ - وَهِيَ أُمُّ أَنَسٍ - فَرَأَى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْيَتِيمَةَ فَقَالَ : آنْتِ هِيَهْ ، لَقَدْ كَبِرْتِ لَا كَبِرَ سِنُّكِ  ، فَرَجَعَتْ الْيَتِيمَةُ إِلَى أُمِّ سُلَيْمٍ تَبْكِي ، فَقَالَتْ أُمُّ سُلَيْمٍ : مَا لَكِ يَا بُنَيَّةُ ! قَالَتْ الْجَارِيَةُ : دَعَا عَلَيَّ نَبِيُّ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ لَا يَكْبَرَ سِنِّي ، فَالْآنَ لَا يَكْبَرُ سِنِّي أَبَدًا ، فَخَرَجَتْ أُمُّ سُلَيْمٍ مُسْتَعْجِلَةً تَلُوثُ خِمَارَهَا حَتَّى لَقِيَتْ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، فَقَالَ لَهَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : ما لَكِ يَا أُمَّ سُلَيْمٍ ؟!  ، فَقَالَتْ : يَا نَبِيَّ اللَّهِ ! أَدَعَوْتَ عَلَى يَتِيمَتِي ؟ ، قَالَ : ( وَمَا ذَاكِ يَا أُمَّ سُلَيْمٍ ؟!) ، قَالَتْ : زَعَمَتْ أَنَّكَ دَعَوْتَ أَنْ لَا يَكْبَرَ سِنُّهَا وَلَا يَكْبَرَ قَرْنُهَا ، قَالَ : فَضَحِكَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، ثُمَّ قَالَ : ( يَا أُمَّ سُلَيْمٍ ! أَمَا تَعْلَمِينَ أَنَّ شَرْطِي عَلَى رَبِّي أَنِّي اشْتَرَطْتُ عَلَى رَبِّي فَقُلْتُ : إِنَّمَا أَنَا بَشَرٌ أَرْضَى كَمَا يَرْضَى الْبَشَرُ ، وَأَغْضَبُ كَمَا يَغْضَبُ الْبَشَرُ ، فَأَيُّمَا أَحَدٍ دَعَوْتُ عَلَيْهِ مِنْ أُمَّتِي بِدَعْوَةٍ لَيْسَ لَهَا بِأَهْلٍ أَنْ يَجْعَلَهَا لَهُ طَهُورًا وَزَكَاةً وَقُرْبَةً يُقَرِّبُهُ بِهَا مِنْهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ  رواه مسلم Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Анаснинг онаси Умму Сулайм ҳузурида бир етим қизча бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўриб: «Сен ўшами? Батаҳқиқ, катта бўлиб қолибсан, ёшинг улғаймасин!» дедилар. Етим қиз йиғлаган ҳолда Умму Сулайм ҳузурига қайтиб келди. Шунда Умму Сулайм: «Эй қизчам, сенга нима бўлди?» деди. Қизча: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени дуоибад қилиб ёшим улғаймаслигига дуо қилдилар. Энди ҳеч қачон ёшим улғаймайди», ёки: «Қарним(ёшим)»,-деди. Бас, Умму Сулайм шошилиб, бошига рўмол ўраб чиқди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенга нима бўлди эй Умму Сулайм?»-дедилар. У: «Эй Аллоҳнинг Набийси, менинг етимимни дуоибад қилдингизми?»-деди. У зот: «Бу нимаси, эй Умму Сулайм?»-дедилар. «Сиз уни ёши улуғ, умри узун бўлмаслигига дуо қилибсизку»,-деди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар, сўнг: «Эй Умму Сулайм, сен мени Роббим билан   шартлашганимни билмайсанми? Мен Роббим билан шартлашиб: «Мен ҳам башарман, башар рози бўлганидек мен ҳам рози бўламан ва у ғазаб қилганидек мен ҳам ғазаб қиламан. Шунинг учун уммутимдан қай бирини дуоибадимга лойиқ бўлмасидан уни дуоибад қилсам, бас, сен уни у учун покловчи, закот ва қиёмат куни ўзинга яқинлаштирувчи қурбат қилгин»,-деганман»,-дедилар». (Муслим ривояти). Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 07:30 | Савол-жавоблар | 146 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar