Уйланиш масаласи

Ассалому алайкум! Ёшим 31да. Уйланишни анча олдин ният (режа) қилганман, лекин иккита муаммо бор эди. Биринчиси тўй маросимлари ҳаражати учун маблағ, иккинчиси мендан аввал опам бор (2 ёш катта). Шу сабаб билан ота-онам мени уйланишимни орқага суриб келишди. Тўй ҳаражатлари учун маблағ топа оламан (қўлимда ҳунарим бор Алҳамдулиллаҳ), лекин айнан ҳозирги вақтда опам ҳали турмуш қурмагани сабаб ундан олдин мени уйланишимни орқага суришяпти. Яъни "Опангдан кейин уйланасан" дейишяпти, лекин ёшим ўтяпти. Бундай ҳолат учун шариатимизда қандай йўл бор?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз опаларингизни кутиб ўтирмай улардан аввал оила қуришга шаръан ҳаққингиз бор. Агар бу иш билан уларга озор етишидан қўрқсангиз, уларни тезроқ турмушга бериш ҳаракатини қилинглар. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 17:44 | Савол-жавоблар | 170 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar