Авиакассада ишлаш ҳукми
Ассалому алайкум! Мен яқинда Авиакасса фирмасига Авиакассир сифатида ишга кирдим ва ҳар бир касбда бўлгани каби бу касбнинг ҳам фиқҳини билиш биз учун вожиб деб сизларга бир қанча саволларни йўламоқчиман. Саволларим кўплиги учун сизлардан узр сўрайман. Авиакасса фирмасига келишувга эришилган Авиакомпаниялар томонидан ҳар бир сотилган билетнинг нархидан(солиқлардан ташқари) 5% ёки ундан ортиқ сумма фирмага скидка берилади. Фирма қанча коп билет сотса шунча коп даромад топади. Бизларга келишилган ҳолда ойлик маош беришади. бу ерда ишлаб бу ерда бўлаётган ишлар мени ташвишга солди: 1). Шу каби Фирмаларда ишлашимиз жоизми? 2). Маълумки билетлар Авиакомпания қўйган қонунлар билан билетлар сотилади. Ҳозирги кунда ҳамма авиакомпанияларда Самалётда Бизнес ва Эконом Класслар мавжуд Бизнес калсс 2-3 хил эконом классларнинг ичида 8 дан 12 тургача классларга бўлинади, ҳар бир класснинг ўзига яраша чегараси бор, масалан энг арзон классга 20 та одам кетса кейинги класснинг нархи 120 минг сўмдан 300.000 сўмгача кўтарилади то бизнес классгача бўлган классларгача кўтарилиб кетаверади. Шундай ҳолатлар бўладики баъзи Авиакассирлар клиэнтларга билет сотишади ва озгинадан кейин шу классдан арзонроқ классдаги жой чиқб қолади(қайсидр одам учишни хоҳламаган бўлса, возврат қилдрган бўлса, бошқа санага сурдирса уша жой бўш қолади ва системада уша(арзонроқ) жой бўшаб қолади буни пайқаган ва ҳозиргина шу рейсга сотилган лекин қимматроқ классга сотилган билетни отмен қлишади(1 согот ичида билетни отмен қилса болади қоида бойича) ва уша арзон жой сиқб қолган классга шу клиэнтга бошқатдан билетини киргизишади. Табиийки бунда клиэнтга бу нарса айтилинмайди ва клиэнтдан олинган пулдан уша арзонроқ жой нинг фойдасини олиб қолганини кассага беришади. масалан клиэнт 2.000.000 лик билет сотиб олди, сўнг арзон жойи сиқб қолб 1.800.000 сўмга авиакассир бошқатдан билетини ёзди 200.000 сом чўнтакка қолади. шу нарсанинг ҳукми қандай бўлади? Авиакассирларни жуда коп қисми шу иш билан шугулланишади 3) Маълумки бир давлатга самалётлар фақат Давлатники бўлмайди Хусусий фирмалар ҳам Авиакомпания билан биргаликда Чартер рейслар ҳам қўйиб борилади. Юқорида авиакомпания фирмага 5% скидка беришини айтиб отдим. Чартерларда ундай эмас Чартер қойган фирма билетини таннархини элон қилади ва бошқа Авиакассаларга элон қилади. Авиакассалар бу нархнинг устига ўз фойдаларини қўйиб сотишади кимиси 100.000 сум кимиси 200.000 сум ва ҳоказо(чунки чартер қойган фирмаларнинг 90%и ўз таннархидан ҳеч қандай фойда бермайди) Табиийки биз ўзимизга фойда бўлсин деб бу билетларни устига фойдамизни қўйиб сотамиз. Мана шу тарзда сотилган билет бизга ҳалолми? 4) Ҳозирги пайт пандемия ҳукмрон сурб турган вақт. Маълумки бирор бир давлатга сиқишни хоҳлаган бир киши албатта совид 19 вируси йўқлигини билдирувчи гувоҳнома(тест) талаб қлинади, усиз ҳеч қаёққа учиб кетб бўлмайди. Ҳозирда жуда кўп Авиакассирлар ва Тибиёт муассасалари бу борада ёлғонга қўл урмоқдалар. Асли тест топширмаган ва вируси бор йўқлигини ўзи ҳам билмайдиган инсонларга вируси йўқ деган хужжат қлб берилмоқда. бу жуда коп кузатилмоқда. Мен фикримча бу харом амал, агар шу инсон қалбаки ҳужжат билан вируси бола турб бошқа шаҳарга борса ва у ердагиларга 1 та одамга болса ҳам юқтирса ва шу киши у юқтрган вирус сабабли вафот топса шу ишда қўли урилган барча кишилар гуноҳи кабира қилган бўладилар Яъни қасддан одам ўлдириш гуноҳи фикримча. Шу ҳақида ҳам батафсил фатво беринглар илтимос! 5) Шу тест балосига арлашмаслик ун мен бир йўлини топдим. Фирмамизга яқин жойда бир диагностика қладиган клиника бор у ерда расмий тест топшириб натижасини олса болади. Мен келган клиэнтларимга хоҳласангиз шу ерда клиника бор уша ердан қилдирилар деб айтаман (мажбурламиман озингиз тарафда бор болса уша ердан ҳам қилдрсангиз болади деб айтаман). Энди уша клиникадан таклиф тушган бизга келб билет сотб олган клиэнтлар тест тошириши ун шу клиникадан топширишса биз орқали боришгани ун уларга скидка қлб беришади, Масалан шундоқ борб тест топширсез 200.000 га текшириб натижасини оласиз, биздан билет олб биз орқали боришса уларга 170.000 сум қлб беришади ва менга ҳам бунда фойда бор мен юборганм ун шу 30.000 ни менга беришади. Бунда ҳам клиэнт ютмоқда ҳам клиника ҳам мен. шу ишим жоизми? бундан келадиган пул мен ун ҳалол болаидми? Устозларим сизлардан илтимос шу саволларимизга батафсил жовоб беришигизни сўраб қолардим. Чунки жуда кўп гуноҳлар қилинмоқда, бировнинг ҳақиидан қўрқишмаяпти, шояд шу савол сабабли Аллоҳ уларни қалбини очар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Агар шариатга зид бўлмаган ишларида жоиз.2). Ҳаром. Бу алдов, ўзгалар молини ботил йўл билан ейишдир.3). Жоиз.4). Бу ёлғон гувоҳлик беришга киради. Ҳаром. Аммо, одам ўлдирган бўлмайди.5). Жоиз. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 17:54 | Савол-жавоблар | 159 | Долзарб саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Агар шариатга зид бўлмаган ишларида жоиз.2). Ҳаром. Бу алдов, ўзгалар молини ботил йўл билан ейишдир.3). Жоиз.4). Бу ёлғон гувоҳлик беришга киради. Ҳаром. Аммо, одам ўлдирган бўлмайди.5). Жоиз. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 17:54 | Савол-жавоблар | 159 | Долзарб саволлар