Откад

Ассалому алайкум! Мен олдин логистика фирмасида иш ўрганиб кейин у ишни уйда давом эттирди. Ишим шундан иборат: мен катта юк машиналарга юк топиб бераман, топиб берганим учун улар менга 50-100минг сўм пул тушириб беришарди (ўзлари рози бўлиб). Биз буни откад деб атардил. Кейинчалик откад тушунчаси харом деб эшиттим дарҳол у ишни тўхтатдим. Муаммо шундан иборатки уйда фақат онам розғор тебратиб 5 та одамни боқади. Мен университетда ўқийман. Ўша ишни қилган пайтим анча онамга катта ёрдам бўлганди. У ишни уйда бемалол қила олардим ўқишдан бўш пайтим, ҳозир ўқиш туфайли ишлолмайман бирор жойда. Ишимни тўхтатганимдан бери онам анча қийналиб қолди, мендан ҳафадек ёрдам бермай қўйганимга. Шу нарса ростан харомми? Ёки у ишни давом эттирсам бўладими? Контрактман. Жуда муҳтожмиз тўғриси пулга.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Юк машина эгаларига юк топиб берганингиз учун улар сизга олдиндан келишилган муайян миқдордаги ҳизмат ҳақи тўлашса, ҳамда, бу юклар шариатда ҳаром қилинган хамр, чўчқа каби нарсалар бўлмаса, у ҳақни олишингиз жоиз.
Агар бу ишда, сиз бизга маълум қилмаётган бошқа жиҳатлар бўлса уларни ҳам айтинг, кўриб чиқиб жавоб берамиз. Номини “откад” деб айтиш уни ҳаромга айлантириб қўймайди. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 17:54 | Савол-жавоблар | 159 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar