Ҳаром пулга келган ер

Ассалому алайкум! 3 йиллар олдин 8 сотих ер сотиб олганда дадам шуни яқинда суриштириб сўраб кўрсам қўлимдаги пул етмаганди шунда қишлоқдаги бир фоиз (судхўр)га пул олганман деди яни ерни сотиб олишда фоизга олинган пуллар ҳам берилган. Шу ҳолда шу ерда истиқомат қилишимиз, номозларимизни ўқишимиз мумкинми? Қилаётган ибодатларимиз қабул бўладими? У ерга экин экиб топилган пуллар ҳаром бўлиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ибодатларингиз, яшашингиз ва қилган экинларингизни ҳаром дейилмайди. Лекин дадангиз оғир гуноҳ қилган эканлар. Тавба қилишлари шарт. Олинган пулларни қайтариб бермаган бўлсангизлар, тезлатиб аслини бериб узилинглар. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 17:54 | Савол-жавоблар | 135 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar