Ким арабларни алдаса

Ассалому алайкум! Усмон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: ,, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ,, Ким арабларни алдаса, шафоатимга кирмайди ва унга меҳр-муҳаббатим етмайди ", дедилар ". Термизий ривоят қилган. Шу ҳадисни биноанни қай бир инсон умрида бирон марта бирор арабни алдаса, унга пайғамбаримизни шафоатларига кирмайдими? Шу ҳадисни батафсил шарҳлаб берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “Ҳадис ва Ҳаёт” китобида қуйидагича келади: عَنْ عُثْمَانَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ  قَالَقَالَ رَسُولُ اللهِصَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَمَنْ غَشَّ الْعَرَبَ لَمْ يَدْخُلْ فِي شَفَاعَتِي وَلَمْ تَنَلْهُ مَوَدَّتِيرَوَى التِّرْمِذِيُّ هَذِهِ الثَّلَاثَةَ. Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким арабларни алдаса, шафоатимга кирмайди ва унга меҳр-муҳаббатим етмайди», дедилар». 
Ушбу учовини Термизий ривоят қилганлар.
“Мирқотул мафотиҳ шарҳу мишкотил масобиҳ” китобида Мулла Алий ал-Қорий: “Ким арабларни алдаса” яъни “арабларга хиёнат қилса” маъносида. “Шафоатимга кирмайди” яъни “кичик шафоатимга кирмайди”, зеро катта шафоат барча учун умумийдир. “Унга меҳр-муҳаббатим етмайди” яъни “Унга комил муҳаббатим бўлмайди” деган.
“Файзул қодир шарҳу жомеъус сағир” китобида Муновий: Ҳаким: “Ким арабларни алдаса” яъни “уларни ҳидоят ва тўғри йўлдан тўсса, пайғамбардан узоқлаштирувчи ишга уларни бурса, пайғамбар ва улар орасидаги силани узган бўлади. Шу сабабдан у шафоат ва муҳаббатимдан маҳрум бўлади” деган. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 17:55 | Савол-жавоблар | 190 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar