Ҳибани қайтариб олиш

Ассалому алайкум! Хадисда хибани қайтариб олган инсон қораланган. Кифоя китобида хибани қайтариб олиш фиқхи бор. Хадисдаги қораланган киши қандай киши бўлади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳолатга қаралади. عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَيْسَ لَنَا مَثَلُ السَّوْءِ، الَّذِي يَعُودُ فِي هِبَتِهِ كَالْكَلْبِ يَرْجِعُ فِي قَيْئِهِ  Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бизда ёмон хислат бўлмайди. Ҳибасини қайтиб олган қусуғини қайтиб олган ит кабидир», дедилар». 
(“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Ушбу ҳадиси шарифдан ҳибани қайтариб олиш ёмон хислат экани тушунилади. Аммо  бу эваз кутмасдан холис табарруъ қилган киши ҳақидадир. عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال  رسول الله صلى الله عليه وسلم  :الرجل أحق بهبته ما لم يثب منها Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жавоб ҳадяси олмаган киши ўзининг ҳибасига ҳақлироқдир», дедилар». 
Ибн Можа ривояти.
Жавоб кутиб ҳиба қилган киши эса унга жавоб ҳадяси келмаса уни қайтариб олиши мумкин. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 17:54 | Савол-жавоблар | 165 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar