Устоз мажбурияти

Ассалому алайкум! Мен инглиз тилидан репетиторлик билан шуғулланаман. Кунимни деярли 12 соати дарс бериш билан ўтади. Баъзан ишим кўплигидан ўқувчиларимни уйга вазифаларини тўлиқ текшира олмайман. Улар шикоят оҳангида уйга вазифаларимизни текширдингизми дейишганда мен уларни уришиб, сенлар мендан билим ол, уйга вазифани текширтириш иккинчи даражалик нарса дейман. Савол шариятда устознинг вазифаси билим улашишми ёки уйга вазифаларни тўлиқ текшириш ҳам вазифамизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўқувчини етарли билим бериш учун лозим бўлган барча вазифалар устознинг зиммасидадир. Шу жумладан, уй вазифаларини текшириб бериш ҳам. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 18:37 | Савол-жавоблар | 176 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar