Ака сингил муомаласи

Ассалому алайкум! Ёшим 18 да. Биз оилада 1 отадан 2 онадан туғилган фарзандлар бирга яшаймиз. Акам ва опам бор, дадамни биринчи аёлларидан. Менга акам ҳеч ҳам яхши гапиришни ҳоҳламайди. Яқинда акам менга қўл кўтариб аямни уйдан ҳайдаб солаётганда жаҳл устида “мени онамни кўчага ҳайдаяпсизми, сизиям онез кўчада қолсин” дегандим. Шундан кейин мендан жирканиб муомала қиладиган бўлиб қолди. Мен эса уни аллақачон кечирганман. Дадам ҳам акам тараф чунки акам битта ўғил, дадамни боқувчиси. Шунга мен қандай йўл тутишимни маслаҳат берасиз?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Хулқингизни гўзал қилинг, муомалангизни юмшатинг, акангизни сизга нисбатан қиладиган ёмон сўзларини афв қилинг, кечиринг. Динимиз шунга буюради. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 18:37 | Савол-жавоблар | 140 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar