Шунақа ҳадис борми

Ассалому алайкум! Қайсидир (аниқ эсимда ёқ) имом домладан эшитгандим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ ҳадис бор экан, унда "Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: " Қиёматда мен Жаннатга биринчи бўлиб кираман, Жаннат дарвозасининг тутқичини ушлаганимда, бир аёл келиб Жаннатга биринчи бўлиб киришликни талашади, шунда Мен Жаброилдан: "эй Жаброил бу аёл ким, нега биринчи бўлиб киришликни талашяпти десам, У Жаброил:" бу тириклигида бева бўлиб фарзандларининг тарбиясини ўйлаб бошқа турмуш қурмаган, болаларига яхши тарбия берган шунинг учун унга шундай мартаба берилди" деб айтади " дейди. Ростан ҳам шундай ҳадис борми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шу маънода заиф ҳадис мавжуд.عن أبي هريرة رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم :حَرَّمَ اللَّهُ عَلَى كُلِّ آدَمَيٍّ الْجَنَّةَ يَدْخُلُهَا قَبْلِي ، غَيْرَ أَنِّي أَنْظُرُ عَنْ يَمِينِي ، فَإِذَا امْرَأَةٌ تُبَادِرُنِي إِلَى بَابِ الْجَنَّةِ ، فَأَقُولُ : مَا لِهَذِهِ تُبَادِرُنِي ؟ فَيُقَالُ لِي : يَا مُحَمَّدُ ، هَذِهِ امْرَأَةٌ كَانَتْ حَسْنَاءَ جَمْلَاءَ ، وَكَانَ عَلَيْهَا يَتَامَى لَهَا ، فَصَبَرْتَ عَلَيْهِنَّ حَتَّى بَلَغَ أَمَرُهُنَّ الَّذِي بَلَغَ ؛ فَشَكَرَ اللَّهُ لَهَا ذَاكَ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳ таоло инсонларга мендан аввал жаннатга киришни ман қилган. Аммо ўнг тарафимга қарасам, бир аёл жаннат эшигига мендан ўзиб кетмоқчи бўлаётганини кўраман. Шунда дейман: “Бунга нима бўлдики мендан ўзиб кетмоқчи?” Менга айтилади: “Эй Муҳаммад, бу аёл чиройли ҳусн эгаси эди. Унинг етимлари бор бўлиб, улар тоинки улғайгунларича сабр қилди. Бас, Аллоҳ унга бунинг мукофотини берди”. 
(Ал-Хароитий “Макоримул ахлоқ”да ривоят қилган). Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 18:48 | Савол-жавоблар | 150 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar