Бошқа динни қабул қилдиришдаги ҳаракат

Ассалому алайкум! Бугун синглим кўчадалигида йўлдан 4 та корейсларни учратибди. Улар синглимни ёнига келиб, қанақадир ранглар ҳақида ўзбекча гапиришни бошлабди. Уларни рамзлари ҳақида аниқроги. Эшитиб турибди. Нима демоқчи экан деб. Кейин мусулмонмисиз деб сўрабди. Алҳамдулиллаҳ мусулмонман дебди. Исони танисизми дебди. Ҳа танийман деганида, яна чалғитувчи нимадирлар деб биз бир нарса айтамиз қайтарасиз дейишибди. Нима экан деб. Ҳоп дебди. Худойим деб бошлабди қолган сўзлари Исо пайғамбарни қўшиб нимадир дейишибди. Худойимдан уёғига ўтмабди шукур. Кейин айтмай кетиб қолибди. Бу ҳолатни нима деб тушунишни билмаяпмиз. Улар христиан динини қабул қиладиган жумлани айттиришмоқчи бўлишганми? Кейин кетаётганида қўлига аёллар юзи учун маска берворишибди. Шундай ҳолатга дуч келиб, ўзи билмаган ҳолда бошқа динга кириш сўзларини айтиб қўйса, нима бўлади, диндан чиқадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Билмасдан, адашиб, хато қилиб айтиб юборса, диндан чиқмайди. Мусулмон одам закий бўлиши керак. Тўғри келган одам “фалон гапни айтинг” деса айтавериш керак эмас. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 18:59 | Савол-жавоблар | 137 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar