Аукцион

Ассалому алайкум! Бир киши банкдан кредит олиб тўлаш муддати келганда тўлолмаса ва банк ходимлари ўша пул миқдорига тўғри келадиган (мисол учун машина)ни олиб қўйди ва ўша машинани Аукцион орқали сотувга қўйди. Ўша машинани Аукцион орқали олиб хайдаш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бир қоидани билиб олиш керак: Ҳақдор қарздордан олиб қўйган гаровдаги мулкини сотиши жоих. Фақат бунда қарз миқдорига тўғри келадиган ва ундан ошмайдиган мулкни олиб қўйиб сотувга қўйса, уни ҳарид қилиш жоиз. Аммо қарзга кредит фоизлари ёки пения ва жарималарни ҳам қўшиб, умумий суммага тўғри келадиган мулкни олиб қўйган бўлса уни сотиб олиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 18:59 | Савол-жавоблар | 146 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar