Тижорат ва хунар

Ассалому алайкум! Мен устаман. Мижозга товар сотиб олиб ўрнатаман. Бунда товарни ўз пулимга сотиб олиб устига озгина нарх қўяман. Яъни хам устачилик хам тижорат. Баъзан мижозларга биринчи хисоблаб айтаман, агар рози бўлсангиз келтириб ўрнатаман десам, биз сизга ишонамиз дейишади. Саволим шундан иборатки, мен ўша фойда мақсадида товарни устига қўйган нархим учун мижозни биз сизга ишонамиз деган ишончини суистемол қилган бўламанми? Яъни ёлғон гапирган бўламанми? Товарни ўз пулимга сотиб оламан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз очиқ-ойдин буни сотиб олиб, элтиб ўрнатиб беришлари билан фалончага тушади деб ҳаммасини айтинг. Рози бўлишса қилишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 19:10 | Савол-жавоблар | 169 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar