Бу пулларни олсам гунохкор бўлмайманми?

Ассалому алайкум! Бувим менга шу йили ўқишга кирсанг 100$ бераман деган эдилар. Ва Аллоҳга шукурлар бўлсин ўқишга кирдим ва бувим пулларни бердилар кейин эса мен бу пулларни онамга сизда тура турсин керак бўлганда оламан деган эдим орада қулоғим оғриб қолди ва лорга кўп қатнадим ва укол олдим албатта ота-онамни ҳисобидан. Кейин онам мени бозорга олиб тушиб кийимлар олиб бердилар, ўқишим бошланган куни зирак оламан деб онамдан пулларимни сўрадим кейин онам уялмайсанми бу пулларни сўрашга сенга кийим олиб бердик, даволатдик дедилар шунда бироз қалбим оғриди. Устозлар айтингчи бу пулларни олганим тўғрими ёки йўқми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ота-онанинг розилиги барча нарсадан устун. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 19:10 | Савол-жавоблар | 145 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar