Телеграмда Машина бозор каналлар

Ассалому алайкум! Бу сафарги саволим бозор канал юналишида. Телеграмда машина бозор каналда машина сотмокчи булганлар шу канал админига мурожаат килиб машинасини канал аудиториясига эьлон килиб бериш учун маьлум микдор пул тулашади. Админ машина сотмокчи булган шахс машинасини маьлумотлари ва расмини каналида эьлон килади. Аудиториядаги кимдур машинани сотиб олиши мумкин. Савол шуки 1. Машина сотаётган шахсларнинг баьзилари машинани кредитга олган булади шундай машиналарни сотилишида админлар канали оркали сотилишида сабабчи булиб олган пуллари харом булиб колмайдими? Админ хар бир сотувчидан сотаётган машинаси кредитга олинганми йукми сураб куйиши керакми? 2. Бази машина сотаётганлар нактга ва банк оркали хам олишса сотавераман дейишади. Шунда админ уларга банк оркали сотиладиган машинани эьлон килмаймиз деса, сотувчи майли унда факат нактга деб куйиб бераверинг дейди. Шунда сотувчини дилидагини билмагандан кейин тилидан чиккан лавзига караб машинасини эьлон килиб берса жоиз буладими? 3. Бир канал админи машина эьлонларини каналига куйиб боради. Сотувчилардан банк оркали сотилмайдими? Кредити йукми деб сурамайди аммо сотувчи узи кредитга сотаман деса куймайди. Шундай килиб иш юритса булаверадими? Зотан пичок сотувчилари хам ким нима максадда пичок сотиб олаётганини билмайди. Улар хам пичокни нимага ишлатасан дкб сотишмайди. Илтимос, мана шу иш жараёнида кандай иш олиб боришлик хакида насихат килсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Машина рибавий қарз (кредит)га сотиб олинган бўлса уни қайта сотишнинг зарари йўқ. Кредит олган шахс рибо едирувчи ҳисобланади. Қўлидаги маблағ бу билан ҳаром бўлиб қолмайди.  Агар рибо ейиш, ўзганинг молини тортиб олиш, ўғирлаш, ҳаром нарсалар савдоси, бузуқлик орқали топилган пулга олинган бўлса ундай буюмни савдосига кўмаклашиш жоиз эмас.2). Рибонинг ҳаром эканлиги, унга кўмаклашган киши ҳам гуноҳга тенг шерик бўлиб қолишини огоҳлантириб, бу ишга асло қўл урмасликни айтиб, рози бўлса эълон қилсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 19:55 | Савол-жавоблар | 164 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar